Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.01.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган..
Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи иқтисодий фаолиятини юритиш, ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таъминлаш, чет мамлакатлар билан иқтисодий, техникавий ва савдо-сотиқ ҳамкорлигининг самаралилигини ошириш, бу соҳани бошқаришни такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига халқаро майдонда самарали ишлашлари учун зарур шароит яратиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Вазирликнинг марказий аппарати ходимларининг ва унинг минтақавий бошқармалари вакилларнинг энг кўп сони 400 кишидан иборат қилиб, тегишли иш ҳақи фонди билан, (биноларни қўриқловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) белгилансин.
LexUZ шарҳи
3-банднинг вазирлик тузилишини тасдиқлашга оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 350-сон, 1990 йил 26 июндаги 242-сон, 1990 йил 12 октябрдаги 330-сон, 1990 йил 31 октябрдаги 351-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 27 мартдаги 69-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.