Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.10.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун матни 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан янги таҳрирда тасдиқланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги Қонуни билан киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда)
Табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солувчи органларнинг ваколатлари «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги Қонунга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши давлат органига тегишли ахборот ҳамда бундай ҳаракатларни амалга оширишга розилик сўраб илтимоснома тақдим этиши шарт.
ишлаб чиқарилаётган (реализация қилинаётган) товарлар сифатининг истеъмолчилар талабига мувофиқлиги;