1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; № 12, 657-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 19 августдаги 01-02/12-58-сон қарори билан тасдиқланган «Чет эл товарларини ташиш жараёнида божхона тўловлари тўланишини таъминлашни ваколатли шахслар билан реал вақт режимида интерактив шаклда ўзаро ҳамкорлик асосида ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 августдаги 617-сон қарори билан тасдиқланган «Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисида низом».
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Божхона органлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби тўғрисида йўриқнома» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 9 ноябрда 835-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).
 LexUZ шарҳи
Навбатдаги махсус унвонлар ушбу модданинг ўн биринчи қисми билан белгиланган хизмат муддатини ўтаган божхона органлари ходимларига, улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилган унвонга мувофиқ берилади.
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилмаган божхона органлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган), Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек унинг розилигига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга тайинланган, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан таълим муассасаларига ўқишга юборилган божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш (ўқиш) даврида, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона органларида пул таъминоти сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда кадрлар захираси деб юритилади) киритилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида санаб ўтилган божхона органлари ходимларига махсус унвонлар охирги эгаллаган лавозимидан қатъи назар берилади. Мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даври божхона органи ходимига навбатдаги махсус унвонни олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларига устама тўлаш, пул таъминоти (лавозим маоши ва махсус унвон бўйича маоши суммасидан иборат бўлган) маошини белгилаш ва пенсия тайинлаш учун божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган божхона органлари ходимлари хизматдан бўшатилганда, шунингдек уларнинг оила аъзолари божхона органларидан бўшатилган ходимлар билан тенг ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланади.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи