Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 30 июндаги 105-сон «Идоравий ва спорт ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ҳисобга олиш китоблари ҳамда уларни бериш ва қабул қилиш журналларини юритиш тартибига қўйиладиган ягона талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2702, 2015 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 30-сон, 399-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомнинг14-бандига мувофиқ ҳамда» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
б) 2-банддаги «Миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.