Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.04.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 13-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги, суд амалиётида масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан ҳамда қонун нормаларини бир тахлитда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 4972, 498-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация тартибида иш юритиш маҳкум, оқланган шахс, унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда улар вакилларининг шикояти, шунингдек прокурор ва унинг ўринбосари протести бўйича қўзғатилади.
Апелляция, кассация тартибида иш юритиш ЖПК 4972-моддасининг тўртинчи қисми ҳамда ЖПК 498-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳукмнинг ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига дахлдор қисми устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга бошқа шахслар томонидан ҳам қўзғатилиши мумкин. Улар жумласига қонунда белгиланган тартибда процесснинг у ёки бу иштирокчиси сифатида эътироф этилмаган, бироқ ўзининг ҳақиқий ҳолатига кўра суд ҳимоясига муҳтож бўлган шахслар (гаров берувчи, мулки хатланган шахс ва бошқалар) киради.
Белгиланган муддатларда бевосита апелляция, кассация инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ЖПК 4977-моддаси ҳамда 479-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари, шунингдек ЖПК 499-моддаси талабларини бажариш учун ҳукм чиқарган судга юборилиши керак.
4. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан ЖПК 4975-моддаси биринчи қисмига мувофиқ кўриб чиқилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан ЖПК 4979-моддасининг биринчи қисми қоидаларига мувофиқ ўн кун ичида хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ўтказиб юборилган муддатни тиклашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят (протест) берилганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни (протестни) асосли деб топса, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиб, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди ва ишни апелляция шикояти, протести (хусусий шикоят ёки хусусий протест) бўйича мазмунан кўради. Бунда, кўрсатилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ажрим эълон қилингандан сўнг апелляция инстанцияси судининг мажлиси ЖПК 479-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари талабларини бажариш учун кейинга қолдирилади.
5. Қонунда кассация шикояти (протести) бериш учун бирон-бир муддат белгиланмаган. Шу билан бирга, ЖПК 500-моддаси мазмунига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган шикоят (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар (маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, ундирув миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификацияси маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартирилишига олиб келса ва ҳ.к.), шунингдек оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин эмас. Бунда бир йиллик муддат тегишли ҳукм, ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилинган кун қўшилган ҳолда ҳисобланиши керак. Бир йиллик муддат ўтгандан сўнг берилган кассация шикояти (протести) қўриб чиқилмайди ва уни берган шахсга қайтарилади.
Агар кассация шикояти (протести) ЖПК 500-моддасида кўрсатилган бир йиллик муддат ўтгунга қадар берилган бўлиб, мазкур муддат иш бўйича қарор қабул қилингунга қадар ўтиб кетса, у қаноатлантирилмасдан қолдирилади ва бу ҳақда шикоят (протест) берган шахсга маълум қилинади.
Ҳукм чиқарилгандан сўнг қабул қилинган амнистия актини татбиқ этиш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалалари юзасидан, шунингдек, маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлган ва ҳ.к. ҳолларда берилган шикоят (протест), агар унда айни бир пайтда жиноят ишининг мазмуни ёки ҳукм (ажрим)нинг қонунийлиги ва асослилиги бўйича бошқа масалалар қўйилган бўлмаса, апелляция, кассация тартибида алоҳида кўрилмайди. Бу масалалар биринчи инстанция суди томонидан ЖПК 540-моддаси ва 541-моддасининг биринчи қисми қоидаларига мувофиқ ҳал этилади. Бундай масалалар юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан умумий асосларда хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
7. ЖПК 4977, 5021-моддаларида апелляция, кассация шикояти (протести)нинг мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстанция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини текшириши шарт..
Агар шикоят (протест)нинг мазмуни қонун талабларига жавоб бермаса ва бу кейинчалик ишни мазмунан кўришга тўсқинлик қилса, судья уч кунлик муддат ичида ажрим билан уни берган шахсга қайтаради. Бундай ҳолда шикоят (протест) қайта расмийлаштириш учун ЖПК 4976, 502-моддаларида белгиланган доирада муддат белгиланади.
Суд мажлиси баённомаси билан танишиш истагини билдирган процесс иштирокчиси ЖПК 479-моддасининг биринчи қисми ва 49711-моддасининг тўққизинчи қисмига мувофиқ судга қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.
9. Жиноят процесси иштирокчисининг ўз шикояти (протести)га ўзгартириш киритиш ҳуқуқи апелляция, кассация инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунга қадар амалга оширилиши мумкин. Бироқ, ЖПК 4977-моддаси биринчи қисмининг 4-банди мазмунига кўра, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган томонга апелляция шикояти (протести) талаблари фақат суд қарори устидан шикоят (протест) бериш учун белгиланган муддатларда, кассация шикояти (протести) талабларини ўзгартириш эса, ЖПК 500-моддасида назарда тутилган муддатда ўзгартирилишига йўл қўйилади.
ЖПК 4974, 500-моддаларида белгиланган муддатлар ўтгандан сўнг берилган, маҳкумнинг аҳволини оғирлаштиришга қаратилган талаблар апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан эътиборга олинмаслиги керак.
10. ЖПК 4978, 503-моддаларига мувофиқ апелляция, кассация шикояти (протести) берган шахс ўз шикояти (протести)ни, маҳкум эса, ҳимоячиси берган шикоятни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи юқори турувчи прокурорга ҳам тегишли.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 4976-моддаси иккинчи қисми, 502-моддаси талабларининг бажарилиши процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу туфайли апелляция, кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида қуйидагиларни текшириши шарт:
Ушбу талаблар бажарилмаганлиги аниқланган ва уларни ўзи амалга ошириш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси суди ишни қайта расмийлаштириш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли. Биринчи инстанция суди томонидан ишни қайта расмийлаштириш ЖПК 4976 ва 502-моддаларида назарда тутилган муддатларда амалга оширилиши лозим.
13. ЖПК 480-моддаси биринчи қисми мазмунига кўра апелляция, кассация инстанцияси суди мазкур инстанцияда давлат айбловини қувватлаш ваколатига эга бўлган прокурорни ҳар бир иш бўйича олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
14. Апелляция, кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этишга ҳуқуқи бор шахслар доираси қонунда белгиланган (ЖПК 479-моддаси тўртинчи қисми).
Айни пайтда, қонунга кўра апелляция, кассация инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда, ЖПК 25-моддаси биринчи қисми ҳамда 51-моддаси биринчи қисми 6, 9-бандлари мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт (ЖПК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Шу сабабли прокурор ёки ҳимоячи келмаган ҳолларда ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши керак.
Апелляция, кассация инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси, ЖПК 49711-моддаси ва 49712-моддаси биринчи қисми, 506-моддасида назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида олиб борилади.
16. Апелляция, кассация инстанцияси суди қисман ёки тўлиқ суд тергови ўтказиши, шу жумладан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далилларни текшириб чиқиши ва уларга суд мажлисида аниқланган янги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ҳуқуқий баҳо бериши мумкин (ЖПК 490-моддаси учинчи қисми).
ЖПК 481-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда апелляция, кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
18. Апелляция, кассация инстанцияси судида тарафлар музокаралари тегишлича ЖПК 449, 506-моддалари қоидаларига мувофиқ ўтказилади.
ЖПК 494-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, апелляция, кассация инстанцияси суди жазони кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ва ЖПК 500-моддасида белгиланган муддат ўтиб кетмаган ҳоллардагина ҳақли.
Агар ишни кўриш вақтида судланувчи томонидан айб эълон қилинмаган бошқа жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, апелляция, кассация инстанцияси суди ЖПК 416-моддаси биринчи қисми қоидаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
Агар ишни кўриш вақтида жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланса, апелляция, кассация инстанцияси суди ЖПК 417-моддаси биринчи қисми қоидаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
21. ЖПК 482-моддасига мувофиқ апелляция, кассация инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур.
Бироқ, агар бу маҳкум (оқланган шахс) аҳволининг оғирлашувига олиб келса, прокурор протести ёки жабрланувчининг шикояти бўлмаган ҳолларда, суд шикоят (протест)да келтирилган важлар доирасидан четга чиқишга, шунингдек апелляция. кассация шикояти бермаган маҳкумлар (оқланган шахслар)га нисбатан ишни кўришга ҳақли эмас (ЖПК 494-моддаси иккинчи ва бешинчи қисмлари).
22. Қандайдир сабабга кўра айрим маҳкумларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда берилган апелляция шикояти (протести) бошқа маҳкумларга нисбатан иш кўрилгандан сўнг келиб тушса ёки ўтказиб юборилган муддат ЖПК 4975-моддаси тартибида тикланса ёхуд маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг апелляция шикояти шу маҳкумга нисбатан процесснинг бошқа иштирокчиси томонидан берилган шикоят (протест) кўрилгандан сўнг келиб тушса, апелляция инстанцияси суди ЖПК 49717-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
Агар қандайдир сабабга кўра айрим маҳкумларга нисбатан қонунда белгиланган муддатда берилган кассация шикояти (протести) бошқа маҳкумларга нисбатан иш кўрилгандан сўнг келиб тушса ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг ёки қонуний вакилининг кассация шикояти шу маҳкумга нисбатан процесснинг бошқа иштирокчиси томонидан берилган шикоят (протест) кўрилгандан сўнг келиб тушса, кассация инстанцияси суди ЖПК 508-моддасида белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
23. Апелляция, кассация инстанцияси суди, агар чиқарилган ҳукм ЖПК 455-моддаси талабларига мувофиқ эканлигини аниқласа, уни ўзгаришсиз қолдиради.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асос мавжуд бўлганда — ҳукмнинг ижросини кечиктиришга;
24. ЖПК 484-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, апелляция, кассация инстанцияси суди, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
иш бўйича ЖПК нормалари бузилган бўлиб, бироқ уларнинг апелляция, кассация инстанциясида бартараф этилиши ҳукмнинг ўзгартирилишига олиб келса;
суд томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ апелляция, кассация инстанцияси суди бу хатони, шу жумладан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирган ҳолда тузатиши мумкин бўлса;
ҳукмдан жиноятларнинг идеал мажмуи тариқасида қилмишни нотўғри баҳолаш туфайли ортиқча эълон қилинган ЖК моддасини чиқаришга;
ЖК 70 — 72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда — маҳкумни жазодан озод қилишга;
жазо миқдорини ўзгартириб, ЖК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида енгилроқ ёки оғирроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга ёхуд ЖК 57-моддасини қўллаган ҳолда бошқа жазо тайинлашга;
26. Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
27. ЖПК 494-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини ЖК бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан фақат шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилган ёки прокурор томонидан протест билдирилган ҳоллардагина оғирроқ бўлиши мумкин.
Агар ЖК бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш ЖК бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди ушбу қилмишларни ЖК тегишли моддасига қайта квалификация қилиб, шу модда бўйича жазо белгилашга ҳақли.
28. Биринчи инстанция суди томонидан жазоларни қоплаш принципи (ЖК 59-моддаси учинчи қисми) нотўғри қўлланилганлиги аниқланганда, апелляция, кассация инстанцияси суди жазоларни қўшиш принципига ўтиши мумкин. Бунда, агар шу асосларга кўра жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан шикоят берилмаган ёки прокурор томонидан протест билдирилмаган бўлса, янги жазо ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Агар маҳкум ЖК турли моддалари бўйича квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлса, апелляция, кассация инстанцияси суди ҳукмнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини ўзгартириб, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
30. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг ҳукм сўзсиз бекор қилинишига сабаб бўладиган даражада жиддий бузилиши тушунчаси ЖПК 487-моддасида кўрсатилган. Бундай қонун бузилишини аниқлаганда, апелляция, кассация инстанцияси суди жиноят иши кимнинг шикояти (протести)га кўра кўрилаётганлигидан қатъий назар, йўл қўйилган қонун бузилиши дахл этган барча маҳкумларга нисбатан ҳукмни бекор қилиши шарт.
Жиноят иши бўйича йўл қўйилган жиноят-процессуал қонуни жиддий бузилиши ҳоллари апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан ҳукм бекор қилиниб, янги ҳукм, шу жумладан айблов ёки оқлов ҳукми чиқарилишига ёки ишнинг ЖПК 84-моддасига мувофиқ тугатилишига тўсқинлик қилмайди.
Агар апелляция, кассация инстанцияси суди маҳкумнинг ҳаракатларини ЖК бошқа моддасига қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келса ва бу модда шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ёки жазо қўлланилишини истисно этувчи амнистия акти таъсири доирасига тушса, апелляция, кассация инстанцияси биринчи инстанция суди қабул қилиши шарт бўлган қарор чиқариши керак. Маҳкумнинг ҳаракатлари ЖК бошқа моддасига қайта квалификация қилиниб, бу модда бўйича шахс ЖПК 463-моддаси иккинчи қисми 2-банди ҳамда учинчи қисми 2 ва 5-бандларига мувофиқ жазодан озод қилиниши лозим бўлган ёки унга нисбатан жазо тайинланиши истисно этилган ҳолларда ҳам шундай қарор қабул қилиниши лозим.
33. ЖПК 494-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, ҳукм апелляция, кассация инстанцияси суди томонидан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга фақат жабрланувчи (унинг вакили)нинг шикоятида, прокурор протестида кўрсатилган асослар бўйича ўзгартирилиши мумкин. Масалан, шикоят (протест)да фақат маҳкумнинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлиги тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суд ҳукмни жазонинг енгиллиги сабабли ўзгартиришга ҳақли эмас.
Марҳумни реабилитация қилиш учун асослар бўлган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси суди айблов ҳукмини бекор қилиб, оқлов ҳукми чиқаради, бошқа ҳолларда эса, ҳукмни бекор қилиб, ушбу шахсга нисбатан жиноят ишини ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 3-бандига мувофиқ тугатади.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
38. Апелляция, кассация инстанцияси судининг ажрими ЖПК 496-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши, жумладан, унда апелляция, кассация шикояти (протести)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шарт.
39. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, апелляция, кассация инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.
«Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2006 йил 3 февралдаги 2-сонли;
«Судлар томонидан жиноят ишларини кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида» 2008 йил 15 майдаги 11-сонли.