Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида
Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги ва тергов-суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган айбсизлик презумпциясига риоя этиш зарурлигига қаратилсин.
Шу муносабат билан суриштирув, дастлабки тергов органлари ва суд томонидан ҳар бир жиноят ишини юритишда жиноят-процессуал қонуни нормаларига қатъий амал қилиш шартлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 11-моддасида белгиланган талабларга, шу жумладан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, оғишмай риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.
Мақбул бўлмаган далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан ЖПК 82 — 84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас.
фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;
3. ЖПК 951-моддасига кўра, агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган, шу жумладан қуйидаги ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас деб топилади:
4. ЖК 235-моддаси ва 1984 йил 10 декабрдаги «Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция»нинг 1-моддасига кўра, қийноқлар ҳамда бошқа шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо деганда, мансабдор шахс ёки бошқа расмий шахс томонидан ёхуд расмий ёки бошқа шахс далолатчилиги ёки хабардорлиги ёхуд индамасдан берган розилиги билан бошқа шахс томонидан содир этилган ҳаракат тушунилиб, унинг натижасида қасддан шахсга қуйидаги мақсадларда кучли оғриқ, жисмоний, руҳий ёки психологик азоб етказилади:
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари бузилиши масаласига оид батафсил тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли қарорида берилган.
ЖПК 76-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши лозим бўлган шахс томонидан.
9. Далил у ЖПК талаблари бузилган тарзда, жумладан, қуйидаги ҳолларда олинган бўлса ҳам мақбул эмас деб топилади, агар:
г) гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг яқин қариндошлари ЖПК 116-моддаси талабларига хилоф равишда ўз розилигисиз гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига тегишли ҳолатлар юзасидан сўроқ қилинган бўлса;
з) вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ кўрсатувлари қонуний вакилининг (ЖПК 549-моддаси), зарур ҳолларда эса, педагог ёки психологнинг иштирокисиз олинган бўлса (ЖПК 554-моддаси);
и) гувоҳ ёки жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахсларнинг кўрсатувлари (ЖПК 115-моддаси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЖПК 90 — 93-моддаларида назарда тутилган бошқа, жумладан ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тарзидаги, тинтув, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти, шахсни ушлаш, ҳимоячидан воз кечиш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш тарзидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда қайд этилиши шартлиги тўғрисидаги талаблар бажарилмаганлиги;
(9-банднинг «к» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
м) Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тўпланган бўлса;
н) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) ЖПК 1871-моддаси талаблари бузилган ҳолда ўтказилган бўлса.
11. ЖПК 26-моддасига мувофиқ жиноят ишини биринчи инстанцияда мазмунан кўриб чиқаётган суд далилларни бевосита текшириши: гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилиши, фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши шарт.
Шундан келиб чиқиб, гувоҳ, жабрланувчининг, агар уларнинг судга келмаганлиги сабаблари аниқланмаган ёки улар судга узрсиз сабабга кўра келмаган бўлса, судда ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари мақбул далил сифатида фойдаланилишига йўл қўйилмайди, башарти суд уларни судга келишини таъминлаш юзасидан қонунда назарда тутилган чораларни кўрмаган, манфаатдор тараф эса, уларнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилишига эътироз билдирган бўлса (ЖПК 261, 262-моддалари). Мазкур қоида гувоҳ, жабрланувчини объектив сабабларга кўра (масалан, суд мажлисида сўроқ қилишга тўсқинлик қилувчи оғир касаллик, турар жойини аниқлаш имкони йўқлиги, мамлакат ҳудудидан четга доимий яшаш учун, узоқ ёки номуайян муддатга чиқиб кетганлиги ва ҳ.к.) судга келишини таъминлаш имконияти бўлмаган ҳолларга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Суриштирувчи, терговчининг далилни мақбул эмас деб топиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан аризачи мазкур қарор билан таништирилган пайтдан эътиборан икки сутка ичида прокурорга шикоят берилиши мумкин (ЖПК 377-моддаси).
Судларга тушунтирилсинки, қонунда қайд этилган далиллар мақбуллиги шартларидан бирортасига риоя этмаслик мазкур далилни мақбул эмас, яъни унинг асосида процессуал қарорлар қабул қилиш учун юридик кучга эга эмас деб топишга асос бўлади (ЖПК 94, 95-моддалари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қонун бузилиши натижасида олинган далилни мақбул эмас деб топишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ишни судга қадар юритиш босқичида (ЖПК 46-боби), биринчи инстанция суди эса, дастлабки эшитув ёки суд тергови давомида бундай қарор сабабларини кўрсатган ҳолда, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида қарор (ажрим) чиқариши шарт. Далилнинг мақбуллигига оид масала маслаҳатхонасида (алоҳида хонада) келиб чиққан тақдирда, суд далилни мақбул эмас деб топиб, уни далиллар мажмуидан чиқариш тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади ва бу ҳақда ажрим, ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатади. Апелляция, кассация инстанцияси судининг бу ҳақдаги қарори унинг ажрими (қарори) асослантириш қисмида баён этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)