Иштирокчилар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | ||||
1-босқич | Ваколатли органлар | 1. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни идоралараро ҳамкорлик даражасида божхона ахборот тизимига киритилишини таъминлайди ёки юборади. | Мурожаат қилувчиларга ҳужжатларни беришдан аввал ёки уларни бериш билан бир вақтда | |||
2. Мурожаат қилувчиларга рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади. | Қонунчиликда белгиланган муддатларда | |||||
2-босқич | Декларацияловчи шахс | Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органларига юборади. | Тайёр бўлишига кўра | |||
3-босқич | Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими | 1. Товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади. 2. Формат-мантиқий назоратидан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган холда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади. 3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органларининг ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади ёки божхона органлари ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилиши мумкин. | Реал вақт режимида | |||
4-босқич | Божхона органлари ходими | 1. Товарларнинг электрон декларациясини келиб тушган вақтидан бошлаб 3 соат ичида қабул қилади. Ушбу муддатда қабул қилинмаган товарларнинг электрон декларацияси ахборот тизими томонидан автоматик тарзда қабул қилинади. 2. Божхона органлари ходими товарларни электрон декларациясини қабул қилган вақтдан бошлаб унинг расмийлаштирувини амалга оширади. 3. Товарларнинг электрон декларациясининг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона органлари ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан белги қуйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда божхона ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига хабарнома юборилади. | Товарларнинг электрон декларацияси божхона органларига келиб тушганда. Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» — кичик бандларида белгиланган муддатларда. (хавф даражаси паст ва хавф даражаси ўрта кўрсаткичларда божхона органларининг иш вақтидан ташқари пайтда декларация тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно). Божхона расмийлаштируви якунланганида. | |||