Ҳужжат 01.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июндан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, илмий, ҳарбий, ўқув ва ижтимоий-маданий мақсадларда (шу жумладан, ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда) қазиб олувчи, қайта ишловчи, ишлов берувчи, савдода воситачилик хизматлари кўрсатувчи (шу жумладан, ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда), сотиб олувчи, гаровга қабул қилувчи, баҳолаш, сақлаш, кўрсатилган қимматликларни, турли предметлар ва уларни ташкил этувчиларни кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ва қайта ишловчи ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасига идоравий мансуб ҳарбий қисмлар, тузилмалар, бўлинмалар, ташкилотлар ва муассасалар кейинчалик қайта ишлаш корхоналарига жўнатиш учун таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган узел ва деталларни ажратиб олиш мақсадида ҳарбий техника воситаларини утилизация қилувчи бошқа вазирликлар ва идоралар Асиллик палатасида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Агар ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ишларнинг турлари ташкилотнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилса, бўйсунишида ушбу таркибий бўлинмалар бўлган ташкилот рўйхатдан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, тегишли бўлинманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда ташкилотга — юридик шахсга расмийлаштирилади ва ҳар бир таркибий бўлинма учун алоҳида берилади.
7. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган фаолиятнинг муайян турларига (фаолият турлари гуруҳлари ёки уларнинг қисмлари доирасида) ишлар турларининг бир гуруҳи доирасида берилади.
8. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади ва тегишли ахборот тизими реестрига ёзилганлигини кўрсатувчи, шу жумладан, Интернет тармоғига манзилли ҳаволани ҳам идентификация қилиш имконини берувчи, тегишли дастурий — аппарат ускуналар ёрдамида текширилганида ариза берувчи ҳақидаги асосий ахборот (давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги маълумотлар) мавжуд бўлган QR кодини ўз ичига олади.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига иловаларда назарда тутилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рухсат беришдаги рухсат бериш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган ишларни (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) бажариш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига шахсан ўзи бориб ёки Ягона портал орқали электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқланган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун электрон шаклдаги аризани ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган шакл бўйича қуйидагиларни кўрсатган ҳолда беради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига иловаларга мувофиқ фаолият турлари гуруҳлари доирасида назарда тутилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш турлари гуруҳининг ҳаммасини кўрсатган ҳолда ёки гуруҳдаги исталган бир нечта фаолият турларини кўрсатган ҳолда ариза бериш ҳуқуқига эга.
13. Ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан савдо қилиш турларига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига шахсан ўзи бориб ёки Ягона портал орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризани ушбу Низомга 4-иловада назарда тутилган шаклда қуйидагиларни кўрсатган ҳолда беради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар савдоси билан шуғулланиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 2-иловага мувофиқ назарда тутилган фаолият турлари доирасида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашнинг барча турларини кўрсатган ҳолда ёки ушбу гуруҳлардаги исталган бир нечта фаолият турларини кўрсатган ҳолда ариза бериш ҳуқуқига эга.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 4-иловада назарда тутилган электрон идоралараро ҳамкорлик тизими схемасига мувофиқ Асиллик палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун зарур бўлган бошқа ваколатли идоралардаги мавжуд маълумотларни белгиланган тартибда мустақил равишда олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчилардан ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилмаган маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қарорни қабул қилиш муддати тугашидан камида уч иш соатидан кечикмай, Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича берилган аризага кўра расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Агар Асиллик палатаси ариза берувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим қилинган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини юбормаса ёки ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича унинг аризасида кўрсатилган шаклда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида хабардор қилмаса, ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган муддат ўтгач ариза берувчи бу тўғрида Давлат хизматлари кўрсатиш маркази ёхуд Ягона портал орқали тегишли билдиришномани юбориб қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Асиллик палатаси ариза берувчининг тегишли билдиришномаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик палатаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси билан бирга ариза берувчига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланган савдо объектининг дислокациясини (кейинги ўринларда жойлашиш тартиби деб аталади) юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчининг ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ ўтказилган текширишлар якунлари бўйича хулосанинг асосли равишда салбий бўлиши сабабларининг мавжудлиги.
39. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига рад этиш ҳақида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатиб ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда тегишли билдиришнома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабабларини, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатиб ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда рад этиш ҳақида тегишли билдиришномани юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
50. Фаолият кўрсатиш жойи ўзгариши муносабати билан заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси билан биргаликда тегишли равишда ҳудудий мансубликка кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тасдиқланган (янги) жойлашиш тартибини ариза берувчига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 2-иловада назарда тутилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Давлат хизматлари кўрсатиш марказига шахсан ўзи келиб ёхуд Ягона порталга ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклдаги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарорига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича) ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд Ягона порталга ЭРИ билан тасдиқланган электрон шаклдаги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугаллангунга қадар уч иш соатидан кечикмай, Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича берилган ариза ҳисобга олинган ҳолда узайтирилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномани юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тушмаган ҳолларда Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва усулда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёки ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилганлиги ҳақидаги билдиришномани юборади ва унинг амал қилиши тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотларни тегишли ахборот тизимига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Асиллик палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиш ёки тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганда тўхтатиш ҳақидаги тегишли билдиришнома (ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича) ёки тўхтатиб қўйилганлиги ҳақидаги тегишли билдиришнома (ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шакл бўйича) ариза берувчининг электрон почта манзилига, унинг жойлашган почта манзилига ёки Ягона порталдаги шахсий кабинетига аризада кўрсатилган шаклда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилишининг асосланган сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилган ҳолда юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
65. Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тамом бўлишидан камида уч иш соатидан кечикмай, Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига у томонидан аризада кўрсатилган шаклда ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шакл бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани юборади ва тегишли ахборот тизимларига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси амал қилиши ихтиёрий вақтинча тўхтатиб турилиши ҳақида электрон шаклдаги маълумотни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. Ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугалланишидан камида уч иш соатидан кечикмай, Асиллик палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ёхуд ариза берувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига у томонидан аризада кўрсатилган шаклда ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ шакл бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани юборади ва тегишли ахборот тизимларига вақтинча тўхтатиб турилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тикланганлиги ҳақида электрон шаклдаги маълумотни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
70. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини ихтиёрий равишда тўхтатиш тўғрисида Ягона портал орқали ариза берилган тақдирда Асиллик палатаси ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган қарор қабул қилиш муддати тугалланишигача уч иш соатидан кечикмай ариза берувчи томонидан аризасида кўрсатилган шаклда ушбу Низомга 14-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисидаги маълумотни тегишли ахборот тизимларида шакллантириладиган реестрга электрон шаклда киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Гуруҳ рақами

Фаолият турлари гуруҳлари номи

I

Ломбард фаолияти:

1.1

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни гаровга қабул қилиш.

1.2

Гаровга қўйилган мол-мулкни (заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни) гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгиланган тартибда сотиш.

II

Микрокредит фаолияти:

2.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар гаровга қўйилган ҳолда кредит бериш.

2.2

Гаровга қўйилган мол-мулкни (заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни) гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгиланган тартибда сотиш.

III

Баҳолаш фаолияти:

3.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни баҳолаш.

3.2

Қимматбаҳо тошларни баҳолаш.

IV

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашё билан ишлаш:

4.1

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хом ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихталаш.

4.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратлар, гравитацион концентратлар, шлих олтинлари, Доре қотишмалари, катодли металлар, рухли чўкмалар ва бойиган мумларни олиш, ташиш.

4.3

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш.

4.4

Шахсий ишлаб чиқаришида ҳосил бўлган чиқиндилардан механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланиб қимматбаҳо металларни ажратиб олиш.

V

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш:

5.1

Қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишлари, катализатор ва катализатор сеткаларини, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган терможуфтлик, термореле, термоқаршилик ва ускуналарни сақлаш ва фойдаланиш.

5.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш (кимёвий, электрокимёвий, пуркаш ва бошқа усуллар билан).

5.3

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш.

5.4

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, фойдаланиш, сақлаш.

5.5

Озиқ-овқат, алкаголли маҳсулотлар ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш.

5.6

Табиий олмосдан ясалган фильерлар, волоклар, олмос учликлардан, олмос ва табиий олмосдан ясалган бурғулаш олмос асбобидан фойдаланиш ва уларни сақлаш.

VI

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуна билан ишлаш:

6.1

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникаси ва бошқа техникани ажратиш, дастлабки ишлов бериш, сархиллаш.

6.2

Узелларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналарни қисмларга ажратиш ва утилизация қилиш, қисмларга ажратиш ва утилизациядан олинган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш.

VII

Қимматбаҳо металлардан мудофаа техникаси ва/ёки авиацияда фойдаланиш:

7.1

Қимматбаҳо металлардан мудофаа ва/ёки авиациятехникасини таъмирлашда фойдаланиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган мудофаа ва/ёки авиациятехникаси чиқиндиларини сақлаш ва фойдаланиш.

7.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган мудофаа ва/ёки авиациятехникасини қабул қилиш, сақлаш, мудофаа ва/ёки авиациятехникасидан таркибида қимматбаҳо металлар бўлган радиодеталлар ва элементларни ажратиб олиш, мудофаа ва/ёки авиациятехникасининг таркибида қимматбаҳо металлар бўлган чиқиндиларини йиғиш ва қайта ишлаш корхоналарига топшириш.

VIII

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланиш.

8.1

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган буюмлар ва предметларни реставрация қилиш, сақлаш ва кўргазмаларга қўйиш.

8.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган декоратив қопламаларни қўллаш.

8.3

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган кумуш таркибли ёруғликка сезгир материаллар, кинофоторентген плёнкалар, кинофоторентген пластинкалар ва шу каби материаллардан фойдаланиш.

Гуруҳ

рақами

Савдо турлари гуруҳлари номи

I

Чакана савдо:

1.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан чаканасавдо қилиш (шу жумладан, ахборот-телекоммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда), заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар билан комиссион савдо, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.

1.2

Қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни сотиб олиш.

II

Улгуржи савдо:

2.1

Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни улгуржи харид қилиш ва сотиш.

2.2

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва шу кабиларни) улгуржи харид қилиш ва сотиш.

2.3

Табиий олмослардан ясалган олмос ва олмосли бурғулаш асбобларини улгуржи сотиб олиш ва сотиш.

Т/р

Қуйидагиларга нисбатан ишчи органга тақдим этиладиган маълумотлар:

Маълумотлар тақдим қилинганлиги учун масъул орган

1.

Ариза берувчи юридик шахсга нисбатан — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, у жойлашган жой (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Рўйхатга олувчи орган (Давлат хизматлари марказлари)

2.

Юридик шахс фаолиятининг ўзига хослигига мувофиқ ўлчовлар доирасида тарозилар ва тошларнинг (ҳар хил оғирликдаги) текширилгани тўғрисидаги сертификатга нисбатан — тарозилар ва тошларнинг текширилгани тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот.

«Ўзстандарт» агентлиги

3.

Объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосага нисбатан — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси)

4.

Объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақидаги текшириш далолатномасига нисбатан — объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақида маълумот (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки захирасидан ажратилган қимматбаҳо металлардан фойдаланишда).

Ички ишлар вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари)

5.

Савдо объектининг жойлашиш тартибига нисбатан — савдо объектининг тасдиқланган жойлашиш тартиби (заргарлик буюмлари ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан савдо қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишга ариза беришда).

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

6

Ариза берувчининг биносига (хонасига) нисбатан — бино ариза берувчига фойдаланиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган хоналардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

7.

Ариза берувчига нисбатан — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги учун тўланган йиғимлар тўғрисидаги маълумот.

Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар миқдорларини ҳисобга олиш ташкилоти — ягона биллинг тизими оператори

Кейинги таҳрирга қаранг.