Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек айримлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 167-модда)
2. Корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган «Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низом»га иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) «Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан, «Ижтимоий таъминот вазирлиги» сўзлари "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари билан, «Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги «Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси» сўзлари «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига 6-илованинг 5-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) «энергетика ва электрлаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзларидан кейин «Ўздавэнергоназорат» агентлиги» сўзлари қўшилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 августдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган «Сув ресурсларини тўплаш, экин майдонларини суғориш учун насос станцияларини электр билан таъминлаш ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш Тартибида»:
1-банддаги «Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
матндаги Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда)нинг 3 ва 5-бандларидаги ҳамда қарорга 2-илованинг 13-бандидаги Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин, қарорнинг 2-бандидаги ва 2-илованинг 12-бандидаги Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар «Ўздавэнергоназорат» агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида» 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорига 1-илованинг 4.42 ва 14.33-бандларидаги «Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари билан, иловалар матнидаги Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига кўрсатмалар «Ўзкоммунхизмат» агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 74-модда) ва унга иловалар матнидаги Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига кўрсатмалар «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси кўмир саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 27 майдаги 271-сон қарори 4-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.