Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.10.2010
 LexUZ шарҳи
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ва табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Низом «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) нархлар (тарифлар)ни ёки уларнинг энг юқори даражаларини белгилаш тартибини ўрнатади.
13. Белгилаб қўйилган ва чекланган нархлар (тарифлар)ни ҳамда устамаларни ошириб юбориш, нархлар (тарифлар)ни белгилаш учун ёки рентабелликнинг чекланган даражасини аниқлаш учун молия органларига нотўғри ахборот бериш, уларнинг ошириб юборилишига сабаб бўлган устамаларни қўллаш, шунингдек маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда ишлатилмаган материалларни ёки бажарилмаган ишларни киритиш ҳоллари монополияга қарши давлат органи томонидан аниқланган тақдирда асоссиз олинган даромад (фойда)ни бевосита истеъмолчига қайтариш ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда махсус транзит ҳисоб рақами деб аталади) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.