Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.08.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 26 августдаги 372-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2979-1, 26.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракцион пахта мойини биржа савдолари орқали фақат «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарига сотилиши тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 14 февралдаги 5, 24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сон «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстракция усулида олинган пахта мойини (бундан буён матнда экстракцион пахта мойи деб юритилади) фақат «Ўзпахтаёғ» АЖ тизимидаги корхоналарга Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси (бундан буён матнда биржа деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган биржа савдолари орқали сотиш тартибини белгилайди.
2. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ ўтказилади.