Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.09.2003
 LexUZ шарҳи
5. Шартномаларни тузишда томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (364-381, 439-моддалар)га, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низомга ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)ни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қиладилар.
8. Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш шартномалари шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 353-381, 386-424, 437-456, 468-478-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
9. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар шартлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 353-381, 631-655, 703-708-моддаларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
11. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 398-моддасига мувофиқ, етказиб бериш шартномаси бўйича етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдори тегишли ўлчов бирликларида ёки пул ифодасида назарда тутилади. Шартнома товар миқдорини белгилаш тартибини назарда тутиши мумкин. Агар шартнома етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари миқдорини белгилаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
17. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилашда шартномада товар (ишлар, хизматлар) қийматини қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўлаш шарти албатта назарда тутилиши керак.
19. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича шартномалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш туман (ҳудудий) давлат инспекциясида (кейинги ўринларда «давлат инспекцияси» деб аталади) рўйхатдан ўтказилиши шарт ва рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб кучга киради.
31. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 440-моддасига мувофиқ моддий-техника ресурслари хўжаликнинг розилиги билан муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Муддатидан олдин етказиб берилган ва харидор томонидан қабул қилинган моддий-техника ресурсларига ҳақ тўланади ва улар кейинги даврда етказиб берилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳисобига ўтказилади.
тузилган шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини;