Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.04.2013
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сонли «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси қоидаларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги 174-сонли қарорига мувофиқ хатбошилар билан тўлдирилди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 343-модда)
Автотранспорт воситалари ушбу кичик банднинг биринчи хатбошига мувофиқ четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод қилиш уч ойгача бўлган муддатга берилади. Кўрсатилган муддат тугагач уларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддати учун даврий божхона тўловлари қўлланади;
д) четдан вақтинчалик олиб келиниши мақсадини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар. Тақдим этиладиган ҳужжатларга талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилган товарларни четдан вақтинчалик олиб келишга божхона божлари ва солиқлардан бир йил муддатга тўлиқ озод қилган ҳолда рухсат этилади. Ушбу муддат тугагач кўрсатиб ўтилган товарларга четдан вақтинчалик олиб келишнинг бундан кейинги муддатига даврий божхона тўловлари қўлланади;
6. Ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилмаган товарлар четдан вақтинчалик олиб келинган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасига четдан вақтинчалик олиб келиш режимида олиб келинган вақтдан бошлаб божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилиш қўлланади. Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан қисман озод қилинган тақдирда даврий божхона тўловлари ундирилади.
10. Даврий божхона тўловларининг тўланиши учун четдан вақтинчалик олиб келишга рухсат олган шахс ёки товарлар унга ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ берилган шахс жавоб беради.
Даврий божхона тўловлари қўлланган товарларни эркин муомала учун чиқаришда уларни қўлланиш даври учун, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, агар ушбу суммаларга нисбатан даврий божхона тўловлари қўлланган кундан бошлаб тўлов муддати узайтирилган бўлса тўланиши керак бўлган божхона божлари ва солиқлардан фоизлар тўланади, ушбу Қоидаларнинг 9-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
12. Четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар мазкур товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органи фаолияти зонасидан бошқа божхона органи фаолият зонасига уч ой ва ундан кўп муддатга ўтказилган тақдирда четдан вақтинчалик олиб келишга рухсатнома олган шахс ёки товарлар ушбу Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ ўзига берилган бошқа шахс кўрсатиб ўтилган товарларни божхонада расмийлаштиришни амалга оширган божхона органини товарларни бошқа божхона органи фаолият зонасига олиб кетиш нияти тўғрисида хабардор қилиши керак.
ушбу Қоидалар 5-бандининг (б), (в) ва (д) кичик бандларида кўрсатилган четдан вақтинчалик олиб келинган товарлар қайта олиб чиқиб кетилганда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш қоидаларига
ИЛОВА
ИЛОВА