Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.02.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сонли «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон, «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон ва «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон, «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон ва «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон қарорларига мувофиқ янги, қуритилган ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартибини белгилайди.
янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари — сабзавотлар, мевалар, дуккакли, узум ва полиз экинлари, қуритилган сабзавот ва мевалар ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича;
қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари — ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига киритилмаган сабзавотлар, мевалар, дуккакли, узум ва полиз экинлари;
8. Экспорт контрактлари бўйича экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларини белгиланган жойгача транспортда ташиш пайтида ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланиладиган Экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз экинларининг табиий йўқотишлари нормативлари доирасида табиий йўқотишлар бўлган ҳолларда, экспорт қилувчи бу ҳақида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭА) ахборот киритади.
9. Экспорт контрактлари ва уларни бажаришга нисбатан ушбу Низомда назарда тутилмаган талаблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 09/18/963/2234-сон)
12. Экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспорт контрактларида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархларда ва ушбу Низомнинг 3 — 5-бандлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 09/18/963/2234-сон)
14. Тадбиркорлик субъектлари янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ экспорт қилади.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда:
б) II бобнинг номига «Ташқи савдо контрактларига» сўзларидан кейин «ва инвойс» сўзлари қўшилсин;
г) 8-банднинг учинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошига «ташқи савдо контрактлари» сўзларидан кейин «ва инвойс» сўзлари қўшилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 22 майдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 31-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати II бўлимининг 2-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорининг 1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) ва қарорга 1-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 20-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарори)» 2016 йил 14 ноябрдаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 102-модда) илованинг 3-банди.