Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.04.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва туризм соҳасида бошқарувнинг самарали тизимини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. 5-иловага мувофиқ меҳмонхона хўжалиги корхоналаридаги давлат улушлари профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга берилгунгача ёки тўлиқ сотилгунгача бўлган даврда уларни бошқариш ҳуқуқи «Ўзбектуризм» миллий компаниясида сақлаб қолинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси Туристик йиғим ҳамда Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар, бунда Жамғарманинг маблағларидан реклама фаолиятида, жалб этиладиган кредитларни қайтаришда ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришда мақсадли фойдаланилишини назарда тутсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
«Туризм тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ туристик хизматларни сертификатлаштиришни амалга оширади;
1-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг «Ўзбектуризм» миллий компаниясига қўшилган аъзо сифатида кириши» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши, 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.