Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 371-моддасига мувофиқ патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун патент божлари белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган селекция ютуғи патентининг (бундан буён матнда патент деб юритилади) амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин.
Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.
9. Мазкур Қоидаларнинг 4 — 6-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва (ёки) тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги
100000, Тошкент шаҳри,
Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй

______________________________ (Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи)

Манзил: ________________________

Телефон: _______________________

ИЛТИМОСНОМА

Селекция ютуғига ___________________________-рақамли патентнинг амал қилишини тиклаб беришингизни сўрайман.
Патентнинг амал қилиши патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланмаганлиги сабабли тугатилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [x] билан белгилансин):
— патентнинг амал қилишини тиклаш учун бож ҳамда тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент
божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
— меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
— ишларни юритиш учун ишончнома.

Патент эгаси
(ёки патент вакили)

__________________________(лавозими, Ф.И.О., имзо)

Сана: 20___ йил «___» __________________

(М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)