Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.06.2023
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги 17-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд-тергов амалиётида масалалар келиб чиққанлиги, шунингдек қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ мулк унинг барча шаклларида дахлсиздир ва унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонун билан таъқиб этилади.
9. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномаларга асосланган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик ҳам, бундай ҳолда ўзгалар мулкини эгаллашда ҳуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибгарлик деб баҳоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро моддий манфаатни назарда тутувчи муайян шартлар билан берилади. Агар битим, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2, 9, 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ИПК 18-боби) бузилган ҳуқуқ фақат фуқаролик ёки иқтисодий иш юритуви тартибида тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун етарли ҳуқуқий воситалар мавжуд.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Тушунтирилсинки, агар битим, шартнома тузилиши пайтида тарафлар хоҳиш-иродаси эркин ифода этилган бўлиб, унинг шаклига нисбатан Фуқаролик кодексида белгиланган қуйидаги талаблар бажарилган бўлса, у қонун талабларига мувофиқ тузилган ҳисобланади, яъни:
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
11. Қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар, шартномалардан келиб чиқадиган аризалар судни четлаб суриштирув, дастлабки тергов органларига тушганда, улар ЖПК 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилиши ва жиноят белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, манфаатдор шахсларга низо фуқаролик суд иши юритуви тартибида ҳал этилиши зарурлиги тушунтирилиши лозим.
Шуни назарда тутиш лозимки, суднинг айнан бир масала бўйича фуқаролик, иқтисодий суд иши юритиш тартибида чиқарилиб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорининг мавжудлиги, ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилишига ва унинг жиноят судлов ишини юритиш тартибида кўриб чиқилишига тўсқинлик қилмайди.
13. Фирибгарлик жиноятидан алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятини (ЖК 170-моддаси) фарқлаш лозим, чунки бундай ҳолда шахс ўзганинг мулкини бевосита олиб қўймасдан ва унга нисбатан ҳуқуққа эга бўлмасдан, қонунга (шартномага) кўра мулкдор эгалиги ёки тасарруфига ўтиши лозим бўлган товар-пул қимматликларини ўзлаштиради ва улар ҳисобига бойийди (масалан, автомобилларга техник ёрдам кўрсатиш шохобчаси ходими нарядда кўрсатилмаган ишларни бажариб ёки вагон кузатувчиси йўловчини чиптасиз ташиб, мижоздан олинган ҳақни ўзлаштиради, босмахона бош инженери буюртма қилинган маҳсулотнинг ҳисобга олинмаган тиражи учун олинган ҳақни ўз мулкдорлигига қаратади ва ҳ.к.).
15. Фирибгарлик йўли билан корхона, муассаса, ташкилотлар, мулкини талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлиги, фақат, талон-торож қилинган мулк суммаси МЖтК 61-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган ҳолдагина келиб чиқади (жумладан квалификацияловчи белгилар мавжуд бўлганда ҳам).
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, МЖтК 61-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ устав фондида давлат улуши бўлмаган корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари уларнинг мол-мулкини фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилганда, фақат уларнинг раҳбари, мулкдори ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.
16. Шуни таъкидлаш жоизки, қонунга кўра фуқаролар мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик талон-торож миқдоридан қатъий назар келиб чиқади. Айни пайтда, талон-торож миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчи (судланувчи)нинг шахсига ва моддий зарар қопланишига оид маълумотларни инобатга олган ҳолда ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларини қўллаш масаласини муҳокама этишлари шарт.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
18. Айбдорнинг ҳаракатларида кўп ёки жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этилиши каби квалификацияловчи белги мавжудлиги тўғрисидаги масала ЖК саккизинчи бўлимида баён этилган тушунтиришларга мувофиқ ҳал этилиши лозим.
19. Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади.
Шахс фирибгарлик мақсадида ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзганинг мулкини ололмай ёки мулкка нисбатан ҳуқуққа эга бўлолмай қолган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 25-моддаси иккинчи қисми, ЖК 168-моддаси ва ЖК 228-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.
Бошқа шахс томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этган шахснинг ҳаракатлари ЖК 168-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилинади ва ЖК 228-моддаси учинчи қисми билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди, чунки бундай ҳолда ҳужжат айбдор томонидан ўз мақсадига эришиш учун алдаш воситаси сифатида фойдаланилган бўлади.
20. Тушунтирилсинки, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси иккинчи қисми «в» банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва ш. к. ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож тушунилади. Бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган, тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин.
Агар шахс компьютер техникаси ёрдамида қалбаки ҳужжат тайёрлаб, сўнгра ундан мулкни қўлга киритиш учун фойдаланган бўлса, қилмишни ЖК 168-моддаси иккинчи қисми «в» банди билан квалификация қилиб бўлмайди.
21. Хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик содир этганлик (ЖК 168-моддаси учинчи қисми «в» банди) учун жавобгарлик шахс ўз хизмат мавқеидан фақат алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш учун фойдаланиб, ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш мақсадида ўз хизмат ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширган ҳоллардагина вужудга келади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди.
23. Фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси 4-бандига кўра, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно. Пул ва бошқа қимматликлар топилмаган ҳолларда уларнинг суммаси ёки пул бирлигидаги қиймати суд томонидан жабрланувчи ёки давлат фойдасига ундирилади.
Фирибгарликнинг ўғриликдан (ЖК 169-моддаси) фарқи шундаки, фирибгарликда айбдор мулкни ўзганинг эгалигидан олиб қўймайди, балки у томонидан янглиштирилган жабрланувчининг ўзи мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни беришига эришади.
Товламачиликдан (ЖК 165-моддаси) фирибгарлик шу билан фарқланадики, товламачиликда жабрланувчи қўрқув таъсири остида ҳаракат қилади, эрки синдирилган бўлади, фирибгарликда эса алдов натижасида жабрланувчининг эрки янглиштирилган.
Фирибгарлик жиноятидан ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш (ЖК 176-моддаси) қасд йўналиши ва сохталаштириш хусусияти билан фарқланади. Бунда пул белгиси ёки чет эл валютаси пул айланмасига киритиш учун сохталаштирилади. Қимматли қоғозларни қалбакилаштириш билан боғлиқ фирибгарликда эса, (масалан, пул купюрасига бир неча ноль рақамларини қўшиб ёзиш, сувенир банкнотларни, банкнот ёки қимматли қоғозларнинг фото-ксеронусхаларини ишлатиш ва ҳ.қ.) қасд муайян шахсни алдаш ва мулкий фойда олишга қаратилган бўлади.
Агар айбдор била туриб, қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалари, шунингдек қимматли қоғозлар ёки чет эл валютаси ёхуд чет эл валютасидаги қимматли қоғозлардан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини қўлга киритса, унинг ҳаракатлари ЖК 176 ва 168-моддалари билан квалификация қилинади.
25. ЖПК 415-моддасига мувофиқ суд айбловни ўзгартириши ва судланувчининг ҳаракатларини ЖК бошқа моддаси (қисми, банди)га квалификация қилишга, шунингдек, жиноятнинг айрим (судланувчининг айбига киритилган ҳаракатлардан) эпизодларини судланувчига айб эълон қилинмаган ЖК моддасига квалификация қилишга ҳақли.
Шундан келиб чиқиб, фирибгарлик ўзганинг мулкини талон-торож қилиш шаклларидан бири эканлигини инобатга олиб, суд айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 168-моддасидан ЖК 167-моддасига қайта квалификация қилишга ҳақли.
26. ЖК 168-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, жиноят оқибатида етказилган зарарни қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади, шу сабабли, зарар тўлиқ қопланмаган ҳолларда судлар айбдорга нисбатан озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллашнинг мақсадга мувофиқ-мувофиқ эмаслиги масаласини муҳокама қилишлари шарт.
Агар оператив-қидирув тадбири ўтказилиши натижасида иш бўйича моддий зарар етказилишининг олди олинган бўлса, ЖК 168-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган қоида қўлланилмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)