Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар (кейинги ўринларда махсус қабулхона деб аталади) фаолиятини тартибга солади.