Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек республика балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш, балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлаш ишларини самарали ташкил этиш, ушбу тармоққа янги технологияларни жорий қилиш ва имтиёзли кредит ресурсларини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи гуруҳ Комплекс дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда:

Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

I. Балиқчилик тармоғининг меъёрий ҳужжатлар базасини такомиллаштириш

1.1.

Табиий ва сунъий сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлашни белгиланган тартибда амалга ошириш ҳамда балиқ етиштиришнинг технологик жараёнларини интенсивлаштириш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2018 йил
I чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ

1.2.

Майдони 50 гектардан кам бўлган табиий сув ҳавзаларини кўл-товар хўжалигига айлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил
I чорак

-

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ипотека-банк» АТИБ

1.3.

Табиий сув ҳавзаларининг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида ҳавзаларнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш ва ўсимликхўр балиқлар билан балиқлантириш ҳамда соҳада мелиорация ишларини юритиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиш.

2018 йил
II чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ

1.4.

Сув ҳавзаларида, қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш, уларни парваришлаш ва озиқлантириш қоидаларини ишлаб чиқиш.

2018 йил III чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ

1.5.

Орол денгизи ҳудудидаги сув ҳавзаларида йиғиладиган артемия цисталарини чавоқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликларига етказиб бериш механизмини ишлаб чиқиш.

2018 йил III чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

1.6.

Ёпиқ айланма сув қурилмаларида ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштиришнинг жадал усулларини жорий этиш бўйича методик қўлланмани ишлаб чиқиш.

2018 йил IV чорак

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобидан

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ

II. Балиқ етиштириш ва овлашни кўпайтириш ҳамда балиқчилик тармоғининг озуқа базасини
мустаҳкамлаш бўйича

2.1.

Табиий сув ҳавзалари 2018 йилдан бошлаб белгиланган тартибда танҳо фойдаланиш учун «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига берилишини таъминлаш.

2017 йил
15 октябрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

2.2.

Табиий сув ҳавзалари Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий сув ҳавза участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ва Балиқчиликни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги 593-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ижарага берилишини ташкил этиш.

2017 йил 15 декабрь

-

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

2.3.

Табиий ва сунъий сув ҳавза майдонларини хатловдан ўтказиш ва ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

2018 йил
1 январь

-

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ипотека-банк» АТИБ, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

2.4.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги табиий кўлларда (33 та) балиқ овлаш ишларининг мавсумийлик ҳисобга олинган намунавий бошқарув (овлаш, қайта ишлаш, сақлаш) тизимини йўлга қўйиш.

2018 йил
1 март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК

2.5.

Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар томонидан инкубация цехлари ва чавоқ етиштиришга ихтисослашган питомникларни қуриш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

2.6.

Республика бўйича балиқ овлаш ҳажмини 2021 йилгача 160 минг тоннага етказиш мақсадида инкубация цехларини қуриш, уларни модернизация қилиш, янги сунъий сув ҳавзаларини ташкил этиш ҳисобига балиқ чавоқлари ва балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда етиштирилган балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ушбу қарорга 2-иловада белгиланган мақсадли параметрлар бажарилишини таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва «Ипотека-банк» АТИБ кредитлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат»уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

2.7.

Балиқчилик хўжаликларини балиқ чавоқлари билан мунтазам таъминлаш мақсадида балиқ чавоқлари етиштирувчи репродуктор хўжаликларини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратиш.

Тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига балиқ чавоқлари етиштирувчи репродуктор хўжаликларини ишга тушириш ҳамда модернизация қилиш ҳисобига 2021 йилгача личинка етиштиришни 2,2 млрд донага ва балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳажмини 162 млн донага етказиш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва «Ипотека-банк» АТИБ кредитлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

2.8.

Балиқлар учун махсус омихта ем ишлаб чиқариш қувватларни таҳлил қилиш, балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, балиқлар учун четдан омихта ем компонентларини келтириш ҳамда омихта ем ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш бўйича таклиф тайёрлаш.

2017-2018 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

2.9.

«Ўздонмаҳсулот» АЖ ва балиқлар учун омихта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда балиқлар учун махсус рецептуралар асосида ва турли ўлчамдаги омихта ем ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш.

2017 — 2021 йиллар

«Ўздонмаҳсулот» АЖ ва омихта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар маблағлари

«Ўздонмаҳсулот» АЖ, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

2.10.

Табиий ва сунъий кўллардан овланадиган балиқ маҳсулотлари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда балиқ маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

2.11.

Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар томонидан инкубация цехлари ва чавоқ етиштиришга ихтисослаштирилган питомникларни қуриш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

III. Сув омборлари ва Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ етиштириш, овлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича

3.1.

Сув омборлари ва табиий сув ҳавзаларида ўрнатилган қафас (садок) мосламаларини инвентаризациядан ўтказиш, келгуси йиллар учун садок мосламаларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материаллар билан корхоналарни таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Ҳар йили 10 ноябргача

«Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК ва ўз маблағлари ҳисобига

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК, «Ўзбекбалиқсаноат»

уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

3.2.

Сув омборларида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳисобига 2018 — 2021 йилларда қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштиришни ташкил этиш ҳамда мосламаларни сув ҳавзаларида жойлаштириш чора-тадбирларини белгилаш.

Сув омборларида қафас (садок) мосламаларида балиқ етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали сув омборлари фаолиятини қўшимча молиялаштириш ҳамда ишчилар ва ходимларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини ўзи таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.

2017-2018 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК ва ўз маблағлари ҳисобига

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

3.3.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириб бориш мақсадида 1 млрд дона личинка ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган инкубация цехлари ҳамда 40 млн дона балиқ чавоқлари ишлаб етиштирувчи репродукторларни ишга тушириш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредитлари, ва «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК маблағлари ҳисобига

Давлат солиқ қўмитаси, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК, «Ипотека-банк» АТИБ

3.4.

Айдар-Арнасой кўллар тизимида балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳаларини ишга тушириш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредитлари ва ўз маблағлари ҳисобига

Давлат солиқ қўмитаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси» ДУК

IV. Балиқчилик хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича

4.1.

Балиқчилик хўжаликларига моддий-техник ресурслар (чавоқлар, тўрлар ва инвентарлар) сотиб олиш учун кредитлар ажратиш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ маблағлари

«Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

4.2.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси буюртманомаси бўйича унинг таркибига кирувчи балиқчилик хўжаликларини минерал ўғитлар (аммофос) ва юқори оқсилли гранулланган омихта ем билан таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК, ўз маблағлари ҳисобига

«Ўзагрокимёсаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ипотека сармояси» ИК

4.3.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан табиий кўллар тизимида балиқчилик хўжаликлари ходимларининг вақтинчалик яшаши учун махсус кўчма уйлар (вагонлар) ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

2017 йил октябрь

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобига

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, ҳудудий

«Балиқсаноат» МЧЖлар

4.4.

Балиқчилик хўжаликлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш материаллари ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича белгиланган тартибда хўжаликларга сотилишини ташкил этиш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ, «Ипотека-банк» АТИБ, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

4.5.

Республикадаги барча туман ва шаҳарлар деҳқон бозорларида ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖларнинг балиқ ва балиқ маҳсулотларини сотишга ихтисослашган шохобчаларни ташкил этиш.

2017-2018 йиллар

Ўз маблағлари ва «Ипотека-банк» АТИБ кредитлари ҳисобига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат солиқ қўмитаси, «Ипотека-банк» АТИБ, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

V. Балиқчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш ва
кадрлар тайёрлаш бўйича

5.1.

Балиқларнинг янги турлари ва зотларини (Венгрия карпи, тиляпия, камалак форели, лососсимонлар, осетрсимонлар ва бошқалар) иқлимлаштириш ва ўстириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

2017 — 2021 йиллар

Давлат грантлари, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг «Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси» маблағлари ҳисобига

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар

5.2.

Балиқларни интенсив ўстириш ҳамда қайта ишлаш бўйича ривожланган мамлакатларнинг (Хитой, Вьетнам ва бошқалар) илғор технологиялари ва тажрибаларини мамлакатимизда татбиқ этиш.

2017 — 2021 йиллар

Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар маблағи ва «Ипотека-банк» АТИБ кредитлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар, Балиқчилик ИТИ

5.3.

Қайта ишланган балиқ маҳсулотларини (музлатилган, дудланган, филе, котлет ва бошқа ярим тайёр маҳсулотлар) сақлаш, сотиш ва истеъмолга чиқаришнинг техник шартларини ишлаб чиқиш.

2017 — 2021 йиллар

Ўз маблағлари ва банк кредитлари ҳисобига

«Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси «Ипотека-банк» АТИБ, Балиқчилик ИТИ

5.4.

Ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлардаги кадрларнишакллантириш, уларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва доимий фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш.

Доимий

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси маблағлари, «Ипотека сармояси» ИК ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ипотека-банк» АТИБ «Ипотека сармояси» ИК

5.5.

Балиқчилик соҳаси учун юқори малакали кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик факультетини ташкил этиш ва ушбу факультетни тамомлаган мутахассисларни иш билан таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

Грантлар ва контракт тўлов шартномалари ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

5.6.

Жиззах вилояти Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт коллежи негизида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ва коллеждаги ўқув жараёнларини Тошкент давлат аграр университетининг профессор — ўқитувчилари тажрибаси асосида амалга ошириш.

2017-2018 йиллар

Грантлар ва контракт тўлов шартномалари ҳисобига

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ипотека-банк» АТИБ

5.7.

Балиқчилик соҳасидаги ташкилотларни ривожлантириш учун халқаро донор ташкилотларнинг техник кўмаклашиш лойиҳаларини, хорижий инвесторлар ва малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича расмий таклифномалар юбориш.

Доимий

Грантлар ва ўз маблағлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Давлат солиқ қўмитаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖ, Балиқчилик ИТИ

5.8.

Балиқчилик илмий-тадқиқот институти докторантлари, олимлари ва илмий ходимларини арзон уй-жойлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2017-2018 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ ва ўз маблағлари ҳисобига

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик ИТИ, «Ипотека-банк» АТИБ

5.9.

Балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларининг балиқчилик соҳасидаги амалий кўникмаларини ошириш бўйича жадвал асосида ўқув-семинарларини ташкил этиш.

2017 — 2021 йиллар

«Ипотека-банк» АТИБ кредити ва ўз маблағлари ҳисобига

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик ИТИ, Тошкент давлат аграр университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.

Амалга ошириладиган тадбирлар

Ўлчов бирлиги

Номланиши

2016 йил
(мавжуд)

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2021 йилда,
2016 йилга нисбатан, ўсиш суръати %

Табиий ва сунъий ҳавзаларида
балиқ овлашни кўпайтириш

тонна

жами

75 897

105 113

115 117

130 327

145 133

160 441

211

табиий

27 097

44 745

48 500

54 000

60 000

65 000

240

сунъий

48 800

60 368

66 617

76 327

85 133

95 441

196

Сунъий сув ҳавзаларини кенгайтириш

гектар

жами

27 900

29 600

31 570

33 820

36 185

38 740

139

товар балиқ учун

25 400

26 800

28 350

30 050

31 900

33 820

133

балиқ чавоқлари етиштириш учун

2 500

2 800

3 220

3 770

4 285

4 920

197

Балиқ чавоқлари етиштириш ҳажмини ошириш

млн дона

жами

60,5

111,1

121,4

134

144,2

162,3

268

Сув ҳавзаларини балиқлантириш ишларини ташкил этиш

млн дона

жами

60,5

111,1

121,4

134

144,2

162

268

табиий

2,5

13,1

20,7

24,9

31,0

47

18,6 м

сунъий

58,0

98,0

100,7

109

113

116

200

Инкубация цехларини қуриш ва личинка ишлаб чиқаришни кўпайтириш

бирликда

сони

22

27

30

34

36

38

173

млн дона

қуввати

940

1 200

1 480

1 770

1 970

2 220

236

Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ташкилотларини ташкил этиш ва қувватларини ошириш

бирликда

сони

7

21

38

57

78

101

14,4 м

тонна

қуввати

2 100

5 000

8 100

11 400

14 900

18 650

8,9 м