Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.07.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони талабларига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг юридик ва жисмоний шахслар мол-мулкини қўриқлаш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармаси ҳақидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш бош бошқармасининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари қўриқлаш бошқармалари алоҳида батальон (отряд)ларнинг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)лари қўриқлаш бўлим (бўлинма)ларининг намунавий тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Қўриқлаш» бирлашмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 110-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ–352-сонли Қонуни)» 2014 йил 3 мартдаги 45-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Қўриқлаш хизмати фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруқлари ва фармойишлари ҳамда ушбу Низом асосида ташкил этади.
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон)
26. Қўриқлаш хизмати нарядларининг хизмати 8 соатлик ёки 12 соатлик сменалар асосида ташкил этилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
42. Қўриқлаш хизмати ходимларига хизматни ўташ даври давомида уй-жой қуйидагилар ҳисобидан берилади:
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқлари ва фармойишларига амал қилади.
(10-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 8-модда) 5-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларнинг русча матнидаги «Республиканского объединения «Охрана» при Министерстве» ва «Республиканским объединением «Охрана» при Министерстве» сўзлари «Главного управления охраны Министерства» ва «Главным управлением охраны Министерства» сўзлари билан алмаштирилсин.