Ҳужжат 22.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори билан Тарих институти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) таркибига ўтказилганлиги, шунингдек В.И.Романовский номидаги Математика институти, Ядро физикаси институти, У.А.Орифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, М.Т. Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Я. Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи (кейинги ўринларда янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари деб аталади) янгидан ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда берсин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси эса қабул қилиб олсин.
* 12-илова рус тилидаги матнда берилган.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 13-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган манбалардан Жамғармага ажратмалар Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай амалга оширилади.
13. Илмий тадқиқотларда салмоқли натижаларга эришган илмий ходимларга ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган мезонларга боғлиқ равишда Жамғарма маблағлари ҳисобига базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдоригача шахсий устамалар белгиланиши мумкин.