Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 07/18/4005/2165-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорига мувофиқ Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида ташкил этилган бюджетдан ташқари Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси тугатилсин.
мазкур қарорнинг 4-иловасига* мувофиқ ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлари ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилишини;
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 07/18/4005/2165-сон)

Кейинги йилларда республикада аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, сифатли балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар қабул қилинди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда қарийб 3 минг гектар янги сунъий ҳовузлар ташкил этилди, уларда 900 тага яқин янги балиқчилик хўжалиги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмоқда. Балиқчилик хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки томонидан 116 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар ажратилди. Аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида 2016 йилда 76 минг тоннага яқин балиқ етиштирилди, бу 2015 йилга қараганда 16 минг тонна кўпдир.

Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатадики, балиқ чавоқлари ишлаб чиқариш ҳамда табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўллардан самарасиз фойдаланиш балиқчилик тармоғининг энг заиф бўғини ҳисобланади. Натижада сунъий кўлларнинг ҳосилдорлиги бир гектарда 20 центнердан ошмайди, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан анча пастдир. Балиқчилик соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, интенсив технологияларни кенг жорий этиш ва балиқ етиштиришнинг юқори технологик усулларидан фойдаланиш алоҳида эътиборни талаб қилади.

Балиқчиликни янада ривожлантириш ва аҳолини кенг турдаги ва арзон балиқ маҳсулотлари билан таъминлашдаги камчиликлар, муаммолар ва мавжуд имкониятлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 апрель куни Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш чоғида кўрсатиб ўтилди.

Балиқчилик тармоғидаги бу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ташкил этилади, унинг таркибига жойларда балиқчилик тармоғи ташкилотлари ишларини мувофиқлаштирувчи 13 та ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамияти киради.

Балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик жараёнларини тизимли ташкил этиш, балиқ чавоқларини такрор кўпайтириш ва озуқа базани мустаҳкамлаш, табиий сув ҳавзалари ва сунъий кўлларнинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштириш жараёнига илмий асосланган усулларни ва интенсив технологияларни жорий этиш «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари ва йўналишлари ҳисобланади.

Бундан ташқари, балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш, илмий кадрлар тайёрлаш, илмий ва техник янгиликларни тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станцияси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтига айлантирилди ва Айдар — Арнасой кўллар тизимида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида унинг филиалларини очиш белгиланди.

Тармоқ лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, шунингдек, маслаҳат, ахборот-таҳлил ва маркетинг хизматлари кўрсатиш йўли билан балиқчиликни ривожлантириш дастурлари амалга оширилишига кўмаклашиш учун қарорда «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг инвестицион компаниясини ташкил этиш маъқулланди ва унинг улуши янгидан ташкил этилаётган ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларининг устав фондида камида 51 фоизни ташкил этади.

Илмий-тадқиқот, селекция ва наслчилик ишларини молиялаштириш, озуқаларнинг замонавий рецептураларини ишлаб чиқиш ва балиқчилик тармоғига илғор технологияларни жорий этишда кўмаклашиш, балиқларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни даволаш ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш мақсадида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасида Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасини, унинг ҳудудий «Балиқсаноат» масъулияти чекланган жамиятларини ва уюшма таркибига кирувчи юридик шахсларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга 2023 йилнинг 1 январигача уруғ, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадларидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар берилмоқда. Бунда бўшайдиган маблағлар, биринчи навбатда, белгиланган тартибда балиқчилик ташкилотларини иқтисодий қўллаб-қувватлашга, балиқчилик тармоғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва соҳа ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.

Мазкур қарор билан, шунингдек, балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга, балиқ чавоқлари билан таъминлашга, балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини жорий этишга йўналтирилган 2017 — 2021 йилларда балиқчилик тармоғини янада комплекс ривожлантириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Юқори маҳсулдор балиқ турларини иқлимлаштириш ишларини илмий асосда ташкил этиш ҳисобига балиқларнинг африка лаққаси, тиляпия, форель, венгрия сазани ва осётр турларини кўпайтириш йўлга қўйилади. Бу, ўз навбатида, ички бозорларга узлуксиз равишда кенг ассортиментдаги арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлайди.

Шубҳасиз, бу ютуқларга эришиш учун бир қатор кечиктириб бўлмайдиган ва амалий вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш талаб этилади. Улар жумласига Айдар — Арнасой кўллар тизими ва сув омборларидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, қафас усулида балиқ етиштиришни кенг жорий этиш, балиқ етиштирувчи ва балиқ овловчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган бир қатор касб-ҳунар коллежларининг ихтисослашувини қайта кўриб чиқиш ва Тошкент давлат аграр университетида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш факультетини ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибани ўрганиш ва балиқчилик соҳасида ишлаш учун чет эл мутахассисларини жалб этиш каби масалалар киради.

Қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши балиқчилик тармоғининг барча соҳасини қамраб олувчи ва унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизими ташкил этилишига, янги иш ўринлари яратилишига, балиқ етиштириш ҳажмларини кескин кўпайтиришга, республика аҳолисининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашади.