Ҳужжат 27.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таркибининг ўзбек тилидаги матнида «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияси тўғрисида намунавий низомнинг ўзбек тилидаги матни 6-бандидаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари» билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисида намунавий низом 16-бандининг «д» кичик банди ўнинчи хатбошидаги «Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг» сўзлари «Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.