Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.10.2017
 LexUZ шарҳи
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши, шунингдек қарорга 1-илова ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар 1-бандининг «в» ва «г» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 65-моддаси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартибини, ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг бундай ишларда иштирок этиши шартларини белгилаб беради.
2. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ваколатларига киради, улар ҳар йили меҳнат органлари таклифлари бўйича ва улар иштирокида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятларини ва муайян ҳудудда аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан вазиятни ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ҳажмларини ва турларини аниқлайдилар.
Мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар учун улар томонидан ишсизлик бўйича нафақа олиши тугагандан кейин ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш ихтиёрий ҳисобланади.
11. Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишнинг энг кам муддати ишсизлик бўйича нафақа олишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати давомида ҳар ойда камида икки ҳафтани ташкил этиши керак.
4-банднинг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишининг жами муддати ишсизлик бўйича нафақа тўлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати давомида:
12. Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсизлар меҳнат органлари томонидан таклиф этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашишни рад этган ҳолларда уларга ишсизлик бўйича нафақа тўланмайди.
Мазкур Низом 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатиб ўтилган ишсиз мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган давр давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларида амалда қатнашмаган тақдирда унга кейинги ойлар учун нафақа тўлаш тўхтатиб қўйилади ва ишсиз ҳақ тўланадиган жамоат ишларида белгиланган муддатни ишлаб бергандан сўнг қайта тикланиши мумкин. Бунда меҳнат органи томонидан ишсизлик бўйича нафақа миқдори қайта ҳисоблаб чиқилади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 мартдаги 106-сонли қарорига мувофиқ 26-банд киритилган, 26-банд 27-банд деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда)
Низомга
1-ИЛОВА

199_ й. «__»_____________________ -сон

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом асосида иш юритувчи___________________ туман (шаҳар) меҳнат органи номидан ________________________ ва ______________________ асосида иш кўрувчи, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб аталувчи ______________________________ номидан __________________________________ мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

1. Меҳнат органи белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек, иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган________________________ дан ортиқ бўлмаган кишини ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бериш учун ҳар ойда «Иш берувчи» ихтиёрига юборади.

2. Меҳнат органи фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун «Иш берувчи» ихтиёрига юборишда уларни ишни ташкил этиш, унинг тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари ҳақида хабардор қилади.

3. «Иш берувчи» навбатдаги ой бошланишидан камида 10 календарь кун олдин Меҳнат органини келгуси ой давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажарадиган шахсларнинг меҳнатини ташкил этиш шарт-шароитлари, иш ҳажмлари, тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

4. «Иш берувчи» меҳнат органи томонидан юборилган фуқарони ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга _________________________________мақбул иш билан

(ҳақ тўланадиган, қисман тўланадиган)

таъминлаш мажбуриятини олади.

5. Меҳнат органи томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишига юборилган фуқаро билан «Иш берувчи» муддатли меҳнат шартномасини тузади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Томонларнинг манзиллари ва банк реквизитлари:
1) __________________________________________________меҳнат органи
________________________________________________________________________
2) Иш берувчи ___________________________________________________________
Томонларнинг сонига қараб шартнома икки нусхада тузилган.

_________________________

Иш берувчи

Меҳнат органи

_________________________

М. Ў.

М. Ў.

Низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Иш турлари

Иш мазмуни

1.Шаҳарлар, туманлар, посёлкалар, қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат) хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштиришИрригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш; ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш; ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш; ишлаб чиқариш ҳудудларини; йўлларни, айланма кўприк ва кўприкларни тузатиш* ва қуриш*; ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); сув таъминоти объектлари (сув қувурлари тармоқларини қуриш ва улардан фойдаланиш*); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (парк зоналарини кўкаламзорлаштириш)
2.Қурилиш-монтаж ишлариБолалар майдончалари ва спорт объектлари, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар* қурилиши
3.Юк ортиш-тушириш ишлариВагонлар, автомашиналардан юк тушириш; вагонларга, автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш
4.Ижтимоий таъминот соҳасидаги ишларМеҳрибонлик уйларидаги кексалар ва ногиронларга қараш ишлари ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш ишлари
5.Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларКасалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари
6.Халқ таълими тизимидаги ишларУмумтаълим муассасалари ўқувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари (фаррошлар, қоровуллар, ошпазлар*, буфетчилар)
7.Маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш, маданият тизимларидаги ва бошқа тармоқлардаги ишларУшбу объектларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар турлари
8Мева-сабзавот базаларидаги ишларМева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва идишларга жойлаштириш, идишларни тузатиш, ортиш, тушириш
9.Агросаноат комплексидаги мавсумий ишларМавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар)
10.Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиб ишлайдиган ишларАҳолидан шиша идишлар қабул қилиш; ташиб ва кўтариб юриладиган савдо, спорт ва томоша тадбирларига хизмат кўрсатиш (чипталар, буклетлар, салқин ичимликлар, музқаймоқ ва шу кабилар)ни тарқатиш
11.Иккиламчи хом ашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишларМакулатура, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларини тўплаш ва шу кабилар
Низомга
3-ИЛОВА

Ҳақ тўланадиган жамоат ишига

ЙЎЛЛАНМА

_____________________________________________________________________

(корхона, ташкилот, муассаса номи ва манзили)

Фуқаро ______________________________________________________________

(Ф. И. О.)

_____________________________________________________________________
________________ (мутахассислиги, касби кўрсатилсин)га мувофиқ _________________
даврга ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишга жойлаштириш учун юборилмоқда.
Қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун давомида бизга хабар қилишингизни сўраймиз.
__________________________________

Меҳнат органи бошлиғи

М. Ў.

(имзо)

199__ й. «___» __________________
_______________________________________________________________________________
_______________________________________________________________________________

Қабул қилинган қарор тўғрисида

ЖАВОБ

Фуқаро ______________________________________________________________

(Ф. И. О.)

__________________________ 199 ____й. «______» _____________________дан
(мутахассислиги, касби)
____________________муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишига қабул қилинди.
199___ й. «_____» ____________________ даги ________- сон буйруқ

Раҳбар:

М. Ў.

__________________

(имзо)