Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 24 декабрдаги 714-I-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Уй-жой кодексининг қоидаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ҳукуматнинг 3-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Т/р | Ҳужжат номи | Ижро муддати | Ҳужжат тури | Ижро этувчи масъуллар |
1. | Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом | 1999 йил сентябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
2. | Фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш бўйича компенсациялар ва имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида Низом | 1999 йил сентябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
3. | Кўп квартирали уйларни жорий ва капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) тартиби тўғрисида Низом | 1999 йил сентябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
4. | Уй-жой фондини давлат ҳисобига олиш тўғрисида Низом | 1999 йил октябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
5. | Хизмат турар жойларини бериш тартиби тўғрисида Низом | 1999 йил октябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
6. | Қўшимча турар жой майдони бериш тартиби тўғрисида Низом | 1999 йил ноябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
7. | Фуқароларни турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этиш асослари | 1999 йил ноябрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
8. | Муниципал уй-жой фонди тўғрисида Низом | 1999 йил декабрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
9. | Идоравий уй-жой фонди тўғрисида Низом | 1999 йил | Вазирлар Маҳкамаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
10. | Мақсадли коммунал уй-жой фонди тўғрисида Низом | 1999 йил декабрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
11. | Ётоқхоналар ҳақида Намунавий низом | 1999 йил декабрь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Давлат мулки қўмитаси |
12. | Турар жойларни алмаштириш тартиби тўғрисида Низом | 2000 йил январь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси |
13. | Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низом | 2000 йил январь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
14. | Ўзбекистон Республикасида якка тартибдаги турар жой қурилиши ҳақида Низом | 2000 йил январь | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Молия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Марказий банк, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
15. | Текин уй-жой бериш тўғрисида Низом | 2000 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
16. | Вақтинчалик уй-жой фонди тўғрисида Низом | 2000 йил февраль | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, |
17. | Уй-жой қуриш ширкатининг Намунавий устави | 2000 йил март | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда):
1. Қарор қисмининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) матндаги уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал-фойдаланиш ташкилотларига қаратилган кўрсатмалар тузатиш-фойдаланиш ташкилотларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
г) 5-бандининг иккинчи гапи чиқариб ташлансин;
д) 6-бандининг иккинчи хат боши қуйидаги мазмундаги учинчи гап билан тўлдирилсин:
е) 7-бандидаги «ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари» сўзлари «муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида яшовчи ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшовчи фуқаролар» сўзлари билан алмаштирилсин.
и) 26-бандининг биринчи гапи чиқариб ташлансин;
л) 44-бандида «хусусийлаштирилган квартиралар эгалари ширкати, ижарага олувчилар, уй-жой эгалари» сўзлари «уй-жой эгалари ширкати» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Турар жойларни ижарага бериш тўғрисида Низом.