«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси кодексининг 6-моддаси ижросини таъминлаш, шунингдек вилоятда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ҳамда аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
1. Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
белгиланмаган жойларда чўмилиш, фуқароларнинг чўмилиш кийимларида пляждан ташқари жойларда юришлари;
махсус ажратилган жойларда чиқинди йиғиш қутиларини ўрнатиши ва белгиланган вақтларда олиб кетилиши;
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1994 йил 28 июнда 325-сон қарор билан тасдиқланган «Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига»га қатъий риоя қилиш;
Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5, 6-моддаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 90, 109, 110, 161, 162-моддаларига, 164-моддасининг иккинчи қисмига, 168-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.