Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.09.2004
Ҳужжат 09.06.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда маданият ва санъатни ҳар томонлама сақлаш ва янада ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда Маданият ишлари вазирлигининг ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ишлари бўлимлари, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси, «Ўзбекдавлатцирки» республика бирлашмаси, «Ўзбекмузей» республика жамғармаси, Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази, Республика методика ва ахборот маркази, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Республика музейлари, «Саҳнадаги цирк» кўчма корхоналар дирекцияси, Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси, «Гулистон», «Театр», «Мозийдан садо» журналлари таҳририятлари, Бадиий экспертиза бошқармаси, Марказлаштирилган бухгалтерия, Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри), Ижодкор ёшлар уйи, Вазирликка қарашли бошқа маданият ва таълим муассасалари киради.