Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.