Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.07.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сонли «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ўрмон тўғрисида», «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси қошидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
ушбу низомнинг 6-бандига мувофиқ белгиланган йўналишлар доирасида маблағлардан фойдаланиш учун энг устуворларини танлайди;
Ушбу Низом 6-бандининг «н» кичик бандида назарда тутилган мақсадлар учун, қонун ҳужжатлари бузилишларини аниқлаганлик учун мукофот қонун бузилишини аниқлаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш жойи, телефон рақами кўрсатилган, паспортининг нусхаси, банк ҳисоб рақами илова қилинган мурожаати асосида тўланади.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 10 августдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 247-модда) 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги ва 5-банднинг бешинчи хатбошидаги «ҳисоб рақамига» сўзлари «ғазначилик шахсий ҳисоб рақамига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: