9 Майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан, шунингдек, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 20-бандига асосан
4. Биринчи марта ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин, ушбу Фармоннинг 10-моддасида қайд қилинган жиноятларни содир этган маҳкумлар бундан мустасно.
8. Мазкур Фармоннинг 1-моддасида қайд этилган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмай қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар назарда тутилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150 — 163, 216, 216-1, 216-2, 244-1 моддаларида, 246 моддаси 2-қисмида, 247- моддаси 2, 3 қисмларида, 248-моддаси 2, 3 қисмларида, 270-моддаси 3-қисмида, 271-моддаси 3-қисмида, 272, 273-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахсларга, ўта оғир жиноятлар учун судланганларга, ўта хавфли рецидивист деб топилганларга, шунингдек уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб, ёхуд жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган шахсларга Фармоннинг 1 — 3, 6, 8-моддалари қўлланилмасин. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисми «а», «в» бандлари билан судланганлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 272, 273-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир қилган чет эл фуқаролари, шунингдек биринчи марта судланган аёллар бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150 — 163, 216, 216-1, 216-2, 242, 244-1 моддаларида, 247-моддаси 2, 3 қисмларида, 248-моддаси 2, 3 қисмларида кўзда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан мазкур Фармоннинг 9-моддаси қўлланилмасин.
LexUZ шарҳи