Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.04.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Йиғма бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ҳокимлик бошқарув аппарати тўғрисидаги низомга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ҳокимлик бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.