Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.12.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сонли қарорига мувофиқ вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг бошқарув аппарати тузилмасида эса ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил этилди.
вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмалари 1, 1а, 2, 2а — 2г-иловаларига* мувофиқ;
маҳаллий ижроия ҳокимият давлат органлари бошқарув ходимларининг чекланган сони 3, 3а — 3г-иловаларига* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3г-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сонли «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.