Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.08.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви республика органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ва гидрометеорология, табиий муҳит ифлосланиши даражаси устидан кузатиш олиб бориш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзгидромет» марказининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларининг умумий чекланган сони 15,5 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 14 нафар бўлган марказий аппарати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 110-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 7 майдаги 225-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 17-модда) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
«Ўзгидромет» маркази Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи» сўзлари «Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарори 13-бандининг биринчи хатбошидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 59-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
12-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
17—19, 22, 28—30-бандлардаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармасининг» сўзлари «Ўзгидромет» марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари» бўлимининг номи «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг Давлат сув кадастрини юритиш бўйича функциялари» деб номлансин;
34-банддаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
37, 38, 41, 42-бандларидаги «Гидрометеорология бош бошқармасига» сўзлари «Гидрометеорология хизмати марказига» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчиллик билан ёндошишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 10 мартдаги 83-сон қарорининг 6 ва 7-бандларидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларининг дастурини амалга ошириш масалалари тўғрисида» 2000 йил 9 октябрдаги 389-сон қарорида:
2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича тадбирларнинг 3, 6, 8 ва 10-бандларидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Тугатилаётган ёки бошқа идораларга берилаётган ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилаётган ташкилотлар ва корхоналар рўйхатининг 6-банди чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 19-модда):
2-банднинг биринчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг учинчи хатбошидаги «Гидрометеорология бош бошқармаси» сўзлари «Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1 ва 2-иловалардаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши барқарор ривожлантирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 1 августдаги 276-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидаги «Бошгидромет» бошқармаси» сўзлари «Ўзгидромет» маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган 2003—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастурида, А.2, А.3, А.4, А.5, А.6.1, Б.1, Б.2, В бандларидаги «Бошгидромет» бошқармасининг» сўзлари «Ўзгидромет» марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.