Т/р | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми | Масъул бажарувчилар |
I. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун қонунчиликни такомиллаштириш | |||||
1. | Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2015 йил | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
2. | Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг янгиланган малака талабларини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2015 йил | — | Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, Давлат тест маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги |
3. | Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларининг ўтказиладиган аттестацияси сифат даражаси учун масъулиятни белгилаган ҳолда аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш. | 2015 йил | — | Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, |
4. | Малака аттестатларини зарур миқдорда тайёрлаш, бунда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ҳар йили кутилаётган контингентини ҳисобга олиш. | Ҳар йили | Давлат бюджети маблағлари | Малака аттестати | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги |
II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома базасини шакллантириш | |||||
5. | Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасаларини замонавий дарсликлар, ўқув-методик комплекслар ҳамда ўқув-кўргазмали қўлланмалар, маълумотнома-ахборот нашрлари ва бошқа ўқув-илмий адабиётлар билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тегишли йўналишлари бўйича хорижий нашрлар ва илмий журналлар билан мунтазам таъминлаш. | 2015 — 2017 йиллар | Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида | Бажарувчиларнинг комплекс чора-тадбирлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги |
6. | Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш. | 2015 йил | Тасдиқланган ўқув-методик материаллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, | |
7. | Бош илмий-методик марказ портали асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот-таълим муҳитини шакллантириш ҳамда онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш. | 2015 йил | Ресурслардан фойдаланишнинг шахсий тизимига эга бўлган Интернет ресурслар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош илмий-методик марказ, | |
III. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ахборот-коммуникация техникалари ва ўқитишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш | |||||
8. | Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари томонидан асосланган эҳтиёж бўйича қўшимча ўқув аудиториялари ва хоналари ажратиш. | 2015 йил | — | Вазирликлар ва идоралар буйруқлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги |
9. | Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун ажратилган олий таълим муассасаларининг ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш. | 2015 йил | Ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари доирасида | Бажарилган ишларнинг манзилли рўйхатлари, далолатномалари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги |
10. | Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг асосланган буюртманомалари бўйича мебеллар, инвентарлар, ахборот-коммуникация техникалари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш. | 2015 йил | Бюджет маблағлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари | Жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар | Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Адлия вазирлиги |