Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон чорвачиликда наслчилик иши бўйича республика ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида 1-иловага мувофиқ «Насл-хизмат» наслдор моллар чорвачилиги уюшмасини ташкил этиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
уюшмага кирувчи хўжалик юритувчи субъектларни, акциялар пакетларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон Фармонига мувофиқ тақсимлаган ҳолда, очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳақидаги таклифларига розилик билдирилсин.
5. Уюшма бошқаруви ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган сони 16 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмасига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарига, деҳқон ва фермер хўжаликларига ветеринария ва зоотехника хизматлари кўрсатиш, қорамолларни сунъий қочириш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш мақсадида жойларда зооветеринария пунктлари сонини 3-иловага мувофиқ 2000 йилда 1585 тага етказсинлар. Уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар, зарур асбоб-ускуналар ва приборлар билан жиҳозласинлар.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 июлдаги 268-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Т/р | Корхоналар номи, жойлашган ўрни | Мулкчиликнинг амалдаги шакли | Мулкчиликнинг таклиф этилаётган шакли |
1. | Ўзбекистон республика наслчилик корхонаси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод шаҳарчаси | Давлат мулки | ОАЖ*** |
2. | «Насл-тухум» наслчилик корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Пристань шаҳарчаси | Жамоа мулки | ОАЖ |
3. | Андижон вилояти наслчилик корхонаси, Асака тумани, Янгисор шаҳарчаси | ОТАЖ* | ОАЖ |
4. | Жиззах вилояти наслчилик корхонаси, Жиззах шаҳри, Дорожний шаҳарчаси | Жамоа мулки | ОАЖ |
5. | Бухоро вилояти наслчилик корхонаси, «Бухоровилчорванасл» Бухоро шаҳри, Қизилқум кўчаси, 22 | ОТАЖ | ОАЖ |
6. | Қашқадарё вилояти наслчилик корхонаси, Қарши шаҳри, Шайхали шаҳарчаси | Давлат мулки | ОАЖ |
7. | Навоий вилоят «Чорванасл» наслчилик корхонаси, Навоий шаҳри, Амир Темур кўчаси, 44 | Жамоа мулки | ОАЖ |
8. | Наманган вилояти «Чорванасл» наслчилик корхонаси, Уйчи тумани, Якқўрғон қишлоғи, Навоий кўчаси, 7 | Жамоа мулки | ОАЖ |
9. | Сурхондарё вилояти наслчилик корхонаси, Денов шаҳри, Юрчи шаҳарчаси, Усмонов кўчаси, 22 | Жамоа мулки | ОАЖ |
10. | Самарқанд вилояти наслчилик корхонаси, Самарқанд тумани, «Зарафшон» жамоа хўжалиги | МЧЖ** | ОАЖ |
11. | Сирдарё вилояти наслчилик корхонаси, Гулистон шаҳри, Ғафур Ғулом кўчаси, 1 | Давлат мулки | ОАЖ |
12. | Тошкент вилояти «Чорванаслхизмат» наслчилик корхонаси, Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Нигора 3-тор кўча, 37 | МЧЖ | ОАЖ |
13. | Фарғона вилояти «Насл» наслчилик корхонаси, Олтиариқ тумани, Эски араб қишлоғи, Ўзбекистон кўчаси, 44 | Жамоа мулки | ОАЖ |
14. | Хоразм вилояти наслчилик корхонаси, Урганч тумани, Ғалаба қишлоғи | Давлат мулки | ОАЖ |