Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.11.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда касблар ва лавозимларни таснифлашнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, уни бозор иқтисодиёти талабларига ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш, янгича фикрлайдиган профессионал кадрлар тайёрланишини таъминлашда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ролини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори (кейинги ўринларда Классификатор деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2015 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
5. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва ташкилотларнинг меҳнатга оид муайян ҳужжатларидаги 2015 йил 1 июлгача амалга оширилган ёзувлар ўз кучини сақлайди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 46-модда) 2015 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
ХАЛИКК— 2015 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ўрнига ишлаб чиқилган.
ж) ходим маълумотининг энг паст даражасига қўйиладиган талаблар — «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хизматчи ёки ишчи касби бўйича ишга киришда, қоидага кўра, бажариладиган ишлар ва функционал вазифаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб талаб қилинадиган маълумотнинг энг паст даражаси. Ишга қабул қилишда маълумот ихтисослигига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланиши мумкин;
1-бўлим — «Ишчиларнинг асосий касблари» — Ишлар ва ишчи касблари ягона тариф-малака маълумотномасига мувофиқ ишчилар касбларининг, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу ХАЛИКК— 2015га 1-иловага* мувофиқ иқтисодиёт тармоқларида касблар таркибини тартибга солувчи уставлар, махсус иловалар ва тегишли қарорларда назарда тутилган ишчилар касбларининг номларини ўз ичига олади;
2-бўлим — «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари» — иқтисодиётда ва ушбу ХАЛИКК — 2015 га 2-иловада* кўрсатилган ташкилотларнинг ташкилий-таркибий схемаларида қўлланиладиган фаолиятларнинг номларини ўз ичига олади.
Код | 2 | Асосий гуруҳ: мутахассислар — профессионаллар | |||
Код | 2 | 1 | Кичик гуруҳ: физика, математика ва техника фанлари соҳасида мутахассислар — профессионаллар | ||
Код | 2 | 1 | 3 | Кичик гуруҳ: компьютерлар бўйича мутахассислар — профессионаллар | |
Код | 2 | 1 | 3 | 1 | Бошланғич: тизимларнинг ишлаб чиқувчилари ва таҳлилчилари |
Т/р | Лавозимлар номи | ММСК бўйича код | Ходимлар тоифаси | Маълумотининг энг паст даражаси | ЎМКТМТЙКМ ва ОТЙМК бўйича коди |
Кимё-лабораторияси бошлиғи (мудири) | 1239 | У | О/М | 5320300 |