1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари (бундан буён матнда қоидалар деб юритилади) «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, умумий қабул қилинган одоб нормаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади) учун унинг ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириш чоғида мажбурий бўлган хулқ-атворнинг маънавий ва ахлоқий принципларини, шунингдек хулқ-атвор қоидаларини белгилайди.
2. Ушбу Қоидалар депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини чекламайди.
3. Депутат ўз депутатлик ваколатларини амалга ошириши чоғида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига, шунингдек ушбу Қоидаларга амал қилади.
10. Депутат ушбу Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда, мажлисда раислик қилувчи: