Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.02.2006
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
(преамбуланинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарори таҳририда)
1.1. Одил жазо тайинлаш республикада қонунийликни, фуқароларнинг хавфсизлигини ва конституциявий ҳуқуқларини суд йўли билан ҳимоялашни таъминлашнинг жуда муҳим негизи бўлиб, у жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мажмуи ҳамда айбдорнинг шахсиятини эътиборга олган ва фақат алоҳида ёндашув, инсонпарварлик ва адолат қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда белгиланиши зарур. Бунда Жиноят кодекси 42-моддасининг 2-қисмига мувофиқ жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилишини инобатга олмоқ керак.
1.2. Судлар оғир жиноят содир этган шахсларга, уюшган гуруҳ ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига, муқаддам судланганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини қўллашлари лозим. Бунда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига тажовуз қилиш, порахўрлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ва қуроллар тарқатиш каби, шунингдек республика иқтисодиётига зарар етказувчи жиноятлар алоҳида хавф туғдиришини назарда тутиш керак. Бундай шахсларга нисбатан ён босишнинг ҳар қандай кўринишлари қонунийликни жиддий бузиш деб баҳоланиши лозим. Шу билан бирга оғир жазо чоралари, Жиноят кодекси 7-моддасининг 3-қисмига асосан, бошқа чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган ҳолдагина тайинланиши мумкинлиги ҳам эътиборга олиниши керак.
1.3. Судлар жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида кўрсатилган ва доираси тугал бўлмиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни эътибордан четда қолдиришга ҳақли эмаслар. Суд бу ҳолатлардан бирортасини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топмаган тақдирда, бунга ҳукмда батафсил асослар келтириши лозим.
1.4. Жиноят кодексининг 36-моддасига мувофиқ гарчи расмий жиҳатдан жиноят қонунида кўрсатилган бирор бир ҳаракатнинг аломатлари мавжуд бўлса ҳам, лекин ўзининг кам аҳамиятлилиги сабабли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб ҳисобланмайди. Шу сабабли судлар ҳар бир муайян ишни кўриш пайтида, хатти-ҳаракатнинг жамоат учун хавфлилик даражаси масаласини батафсил муҳокама қилиб, аниқланган ҳолатларга қараб асослантирилган қарор қабул қилишлари зарур.
ёинки илгари содир этган жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик қонун билан бекор қилинган бўлса;
Жиноят кодексининг 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса.
(1.6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
1.8. Жиноят кодексининг 51-моддасига биноан ўлим жазоси фақат айбни оғирлаштирувчи алоҳида ҳолатлар ва шу билан бирга ўта оғир жиноят содир этган шахснинг мутлақ хавфлилиги уни қўллаш заруриятини тақозо этган тақдирдагина қўлланилади. Бундай жазо қўллаш чоғида судланувчининг руҳий жиҳатдан текширилганлигига судлар алоҳида эътибор беришлари лозим.
(1.9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
(1.10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
Суд ҳукмда даставвал ҳар бир жиноятга алоҳида жазо тайинлаб, сўнгра жиноятлар жами бўйича қатъий жазо белгилаши зарурлиги тўғрисида Жиноят кодексининг 59-моддаси, шунингдек Жиноят-процессуал кодексининг 468-моддасида белгиланган тартиб ҳам асосий жазо, ҳам қўшимча жазо чоралари тайинлашга тааллуқлидир.
Икки ёки ундан ортиқ жиноятлар жами бўйича жазо белгилашда суд муайян жиноят учун тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшишга мажбур / масалан, озодликдан маҳрум этиш туридаги жазоларни тўла ёки қисман қўшишга/. Бироқ, Жиноят кодекси 50-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноятлар жами бўйича тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда жазо турларининг енгил-оғирлиги даражаси Жиноят кодекси 43-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган кетма-кетлик билан белгиланишини назарда тутиш лозим.
(2.1-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарори таҳририда)
2.2. Жиноятлар жами бўйича жазони тўла ёки қисман қўшиш қоидаси алоҳида жиноятлар учун бир турдаги ёки ҳар хил турдаги жазо тайинлашда ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда судлар Жиноят кодексининг 61-моддасида назарда тугилган жазоларни ҳисоблаш қоидаларига амал қилишлари лозим. Қатъий жазо унинг энг оғир тури бўйича белгиланиши шарт.
2.4. Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисмини қўллашда жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо, биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазодан кам бўлиши мумкин эмас, чунки бундай ҳолда жазоларни қўшиш пайтида суд биринчи ҳукм бўйича тайинланган жазонинг ўталмаган қисмидан эмас, балки унинг тўлиқ миқдоридан келиб чиқиши зарур.
2.5. Ҳукмни чиқариш уни очиқ эълон қилиш билан якунланиши сабабли Жиноят кодексининг 60-моддасида кўзда тутилган ҳукмлар жами бўйича жазо тайинлаш қоидаси маҳкум томонидан биринчи ҳукм эълон қилингандан сўнг, лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва қўшимча жазолар тўла ўталгунга қадар янги жиноят содир этилган ҳолларда қўлланилади.
2.6. Агар иш бўйича ҳукм чиқарилгандан кейин маҳкумнинг яна бошқа жиноятларда айбдорлиги аниқланиб, улардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар, бошқалари эса ўша ҳукм чиқарилгандан сўнг содир этилган бўлса, иккинчи ҳукм бўйича жазо Жиноят кодексининг ҳам 59, ҳам 60-моддаларида белгиланган тартибга риоя этилган ҳолда тайинланади. Бунда аввало биринчи ҳукм чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятлар жами бўйича, ундан кейин Жиноят кодексининг 59-моддасини 4-қисми қоидасига асосан, сўнгра биринчи ҳукм чиқарилгандан кейин содир этилган жиноятлар жами бўйича ва ниҳоят, ҳукмлар жами бўйича жазолар белгиланади.
2.7. Бир неча ҳукмлар юзасидан жазо чораси белгилашда судлар ҳукмнинг кириш қисмида илгариги ҳукм юзасидан белгиланган жазонинг тури ва ўталмаган қисмини аниқ кўрсатмоғи ва уни Жиноят кодексининг 60-моддасига кўра, янги ҳукм бўйича тайинланган жазога тўла ёки қисман қўшмоғи лозим.
Жиноят кодексининг 72-моддасида кўрсатилган тартибда шартли ҳукм қилинганда, шунингдек, ЖПКнинг 533-моддасида назарда тутилган тартибда ҳукмнинг ижроси кечиктирилганда жазонинг тўлиқ муддати /эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тарзида қамоқда сақланган вақт бундан мустасно/;
Афв тўғрисидаги ҳужжатга кўра ёки Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан ўталмаган жазо қисми бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахсга янги жиноят содир этганлиги учун жазо тайинлаш пайтида, янги жиноят учун тайинланган жазога ўша енгил жазонинг ўталмаган қисми тўла ёки қисман қўшилади.
(2.8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарори таҳририда)
2.9. Жиноят кодекси 60-моддаси маъносига кўра, илгариги ҳукм бўйича тайинланган ва ўталмаган қўшимча жазо, қатъий асосий жазога тўла ёки қисман қўшимча жазо сифатида бириктириб берилиши ёки янги ҳукм бўйича тайинланган турдаги қўшимча жазога, шу турдаги қўшимча жазо учун белгиланган муддат доирасида тўла ёки қисман қўшиб қўйилиши мумкин. Ҳар хил турдаги қўшимча жазолар алоҳида-алоҳида ижро этилади.
2.10. Бир жинояти учун судланиб ҳукм чиққан, лекин ҳукм бўйича жазони ўтамаган шахс, биринчи ҳукм чиққунга қадар бошланиб, ҳукм чиққандан сўнг ҳам давом этган сурункали ва давомли жиноят содир этишда айбдор деб топилса, иккинчи ҳукм бўйича унга жазо тайинлашда суд Жиноят кодексининг 60-моддаси қоидаларига риоя этиши лозим.
2.11. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисми, 60-моддаси талабларига мувофиқ белгиланган қатъий жазони ўташ муддати охирги ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда тайинланган жазодан сўнгги иш бўйича судгача эҳтиёт чораси ёки ушлаб туриш тартибида қамоқда ўтирган вақт инобатга олинган ҳолда чегириб ташланади. Жиноят кодекси 59-моддасининг 4-қисми қоидаси тартибида тайинланган жазо муддатидан, бундан ташқари, биринчи ҳукм бўйича ўталган жазо ҳам чегирилиб ташланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.12-банднинг тўртинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
2.13. Жиноий ҳаракат жиноят қонунининг бир моддасидан енгилроқ жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи бир нечта моддасига қайта квалификация қилинганда, башарти бу билан маҳкумнинг аҳволи оғирлашмаса ва унинг ҳимоя ҳуқуқи бузилмаса, апелляция, кассация инстанцияси суди жазо масаласини ҳал қилишда Жиноят кодексининг 59-моддасида назарда тутилган тартибни қўллайди. Бунда жиноятлар жами учун белгиланган қатъий жазо биринчи босқич суди тайинлаган жазодан оғир бўлмаслиги лозим.
(2.13 банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарори таҳририда)
4.3. Жиноят кодекси 46-моддаси 4-қисмининг мазмунига кўра, ахлоқ тузатиш ишига маҳкум этилган шахс жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган муддатини шу муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштириши мумкин. Бунда Жиноят кодексининг айбдор судланган моддаси санкцияси алмаштирилиши лозим бўлган ахлоқ тузатиш иши муддатидан кам озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутишининг ёки умуман озодликдан маҳрум қилиш жазосини кузда тутмаслигининг аҳамияти йўқ.
4.6. Жиноят-процессуал кодексининг 541, 542-моддасига биноан ахлоқ тузатиш ишининг ўталмаган қисмини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш ҳақидаги ишлар суд мажлисида, одатда, маҳкумнинг иштирокида кўрилади, унинг яшириниб юрганлиги ёки судга келишдан бўйин товлаётганлиги тўғрисида ишда етарли асослар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
5.1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, шартли ҳукм қилиш чоғида суд, Жиноят кодекси 72-моддаси талабига мувофиқ бир йилдан уч йилгача синов муддати белгилаши шарт.
Суднинг шартли ҳукм қилиш тўғрисидаги қарори асослантирилган бўлиши ҳамда бу хулоса Жиноят-процессуал кодексининг 457-моддаси талабига кўра ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмида ёритиб берилиши лозим. Ҳукмнинг қарор қисмида эса битта жиноят, жиноятлар жами ёки ҳукмлар жами учун қатъий жазо белгилангандан сўнг, ушбу жазо Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли деб ҳисобланиши ва синов муддати белгиланиши керак.
(5.1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
Шартли ҳукм қилишда ҳукм бўйича белгиланган синов муддатини қисқартириш масаласи Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддасига мувофиқ ҳал этилиши керак.
Шахснинг жаримани тўлашдан бўйин товлаши Жиноят кодекси 44-моддасида қайд этилган ҳуқуқий оқибатларни юзага келтиради.
8.1. Жиноят кодексининг 57-моддасига мувофиқ қонунда назарда тутилган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлаш ёки бошқа енгилроқ жазо турига ўтиш фақат содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади, масалан: маънавий зиённи йўқлиги ёки етказилган мулкий зарарни тўлиқ қопланганлиги, судланувчини ёхуд унинг ота-онасини жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги, айбдорни оилада ягона боқувчи эканлиги, судланувчининг кексалиги, жабрланувчининг жиноятни содир этилишга сабабчи бўлган ғайриқонуний ҳаракатлари ва ш.ў.
қонунда кўрсатилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида тегишли модда /қисм, банд/ бўйича Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, тайинланган қатъий жазо чорасини кўрсатиш кифоя бўлиб, уни қўллаш сабаблари ҳукмнинг баёнот-асослантириш қисмда кўрсатилиши керак;
айбдор жиноят қонунининг турли моддаларида кўзда тутилган бир неча жиноят учун судланаётган бўлса, Жиноят кодексининг 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланадиган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади;
айбдорнинг жиноий ҳаракати квалификация қилинаётган модда бўйича қўшимча жазо қўллаш шарт бўлса, суд бундай жазони фақат Жиноят Кодексининг 57-моддасида белгиланган ҳолатлар мавжуд бўлгандагина ва ҳукмда тегишли асослар келтириб, қўлламаслиги мумкин;
суд Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига бошқа, енгилроқ жазо тайинласа, бу ҳолат айбдорнинг ҳаракати квалификация қилинаётган модда кўзда тутган қўшимча жазоларни қўллаш имкониятини чекламайди.
Жиноят қонуни қуйидаги ҳолларда нотўғри қўлланилган ҳисобланиб, Жиноят-процессуал кодексининг 484-моддасининг 4-банди ва 488-моддасига кўра ҳукмнинг бекор бўлишига сабаб бўлади:
Жиноят кодексининг 57-моддасида кўрсатилган асослар бўлмаган тақдирда, тайинланиши қонун бўйича мажбурий бўлган қўшимча жазони қўлламаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
9.4. Қўшимча жазолар судланувчи айбдор деб топилган жиноят қонуни моддасида белгиланган доирада тайинланади. Агар қонун моддасида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилмаган бўлса, бу жазо Жиноят кодекси умумий қисми қоидаларига асосан қўлланилади ва у Жиноят кодекси 45-моддасида белгиланган доирада тайинланади.
9.5. Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ содир этилган жиноят шахснинг ўз мансаби бўйича хизмат бурчини бажариш ёки иш фаолияти билан боғлиқ бўлса, суд жиноятнинг хусусиятини ҳисобга олиб, судланувчини у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини ҳар сафар муҳокама қилиши шарт. Бундай жазони тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида мансабнинг номи ёки фаолият тури аниқ кўрсатилиши керак.
9.7. Агар суд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш туридаги қўшимча жазо тайинлаш чоғида мансаб номи ёки фаолият турини ҳукмда аниқ кўрсатмаган бўлса, апелляция, кассация (назорат) босқичи суди, унга маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмаган ҳолда аниқликлар киритишга ҳақли. Бундай аниқликлар ҳукм чиқарган суд томонидан ҳам Жиноят-процессуал кодексининг 541-моддасида кўзда тутилган тартибда киритилиши мумкин.
(9.7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ қўшимча жазолар суд томонидан тўлиқ ёки қисман қўшилган тақдирда, уларнинг умумий муддати уч йилдан ошмаслиги шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
9.11 Мулк дастлабки тергов даврида Жиноят-процессуал кодексининг 290-моддаси тартибида хатланади.
(9.11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарори таҳририда)
9.13. Автомобиллар, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари, агар улар маҳкумга тегишли бўлиб, ашёвий далил деб топилса ва улардан қасддан содир этилган жиноятда маҳкум ёки унинг шериклари қурол сифатида фойдаланган бўлса, Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига мувофиқ албатта мусодара этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9.13-банднинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли қарорига асосан чиқарилган)