Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.08.2006
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар сифатига қўйилган замонавий талабларга мувофиқ илмий-техника ва инновация фаолиятини янада ривожлантиришни, шунингдек мамлакатнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Фан ва технологиялар марказининг, шунингдек Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Йирик илмий ва инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш кенгашининг тузилмаси ва штатдаги ходимларининг чекланган сони 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Фан ва технологиялар марказига аспирантлар ва магистрант талабалар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиатларини аниқлаш функцияси юклансин. Номзодларни кўриб чиқиш ва стипендияларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон ва 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорларида назарда тутилган тартибда амалга оширилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 19 февралдаги 71-сон қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 360-сон, 1992 йил 9 сентябрдаги 419-сон ва 1992 йил 8 декабрдаги 570-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши (кейинги ўринларда «Мувофиқлаштириш Кенгаши» деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори билан 4-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташланди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори билан 5-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташланди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 31-модда)