Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 18 июндаги 14-мҳ-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3311, 19.06.2021 й.) асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 14 февралдаги 39-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2326, 2012 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. 3-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. 15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: