Ҳужжат 29.12.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида
Қонуннинг 12-моддаси «б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни;
Қонуннинг 14-моддасига (ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш) асосан тайинланган пенсияларни тўлашга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси деб аталади) маблағларини қоплаш тартибини белгилайди.
Қонуннинг 12-моддаси «в» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича 2016 йил 1 январгача амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1993 йил 3 сентябрдаги 939-XII-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ ташкилотлар ходим «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича пенсиялар тўловига харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда ойнинг 10-санасигача ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг харажатлари бўйича қарздорлиги суммаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эрга — агар улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар, шунингдек бува ва бувига — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса, ажратмаларни ҳисоблаб чиқиш санасида улар Ўзбекистон Республикасида кутилаётган умр кўриш ёшига етгунга қадар бўлган муддатга.
III. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
10. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
ташкилотлар томонидан ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаш, Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда, ҳисобот йилининг 1 февралигача амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш учун зарур суммаларнинг минимал миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Қонун 12-моддасининг «б» бандида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган ташкилотлар ана шундай иш ўринларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, мазкур иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар;
ушбу иш жойларидан мазкур йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи миқдорида қабул қилинади. Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳажмининг 60 фоизига тенг бўлади.
12. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 1 январга қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олувчи эркаклар 60 ёшга тўлгунга қадар ва аёллар 55 ёшга тўлгунга қадар бўлган рўйхатини олдинги йил учун амалга оширилган харажатларни ва ташкилотлар номини (солиқ тўловчининг идентификациялаш рақамини) кўрсатган ҳолда тўланган пенсиялар суммаларини қоплаш учун ташкилот солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига етказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундиришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ташкилот тугатилаётганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) мажбурий тартибда Қонуннинг 12-моддаси «б» бандида назарда тутилган иш ўринлари бўйича энг камида минимал талаб қилинган махсус иш стажига эга бўлган шахсларга улар Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунга қадар бўлган муддатга пенсиялар тўлаш учун кетадиган маблағларни, ажратмани амалга ошириш кунида белгиланган пенсия миқдорида капиталлаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ажратадилар.
Пенсия миқдори Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ аниқланган ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизига тенг бўлади.
15. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсиялар тайинланган шахсларнинг рўйхатини, амалга оширилган харажатларни кўрсатган ҳолда, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий Бош бошқармалари Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тегишли туман (шаҳар) марказлари (кейинги ўринларда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари деб аталади) етказадилар.
16. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасига мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар ўтказадилар.
17. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими амалга оширган харажатлар бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг қарздорлиги суммалари ҳақидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органига ҳар ойда ойнинг 15-санасигача тақдим этадилар.
18. Пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундиришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
21. Ташкилот қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) тақдирда мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Харажатларни тўлаш тўғрисидаги барча талаблар (даъволар) ҳам унга берилади.
1. 3-бандга қуйидаги мазмунда хатбоши қўшилсин:
2. 5-бандга қуйидаги мазмунда хатбошилар қўшилсин:

Т/р

Клиник-функционал мезонлар

Меҳнат лаёқати йўқотилиши фонди

I. Марказий ва периферик асаб тизими

1.

Бош суяги (бош мия) жароҳатининг оғир турғун асоратлари — пастки параплегия, кучли ифодаланган тетрапарез, трипарез, мушаклар тонусининг спастик типда ошиши ёки гипотония билан кечувчи парапарез, оёқлардаги барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан мушаклар кучининг кескин ифодаланган пасайиши (1 баллгача), мустақил ҳаракат қила олмаслик, иккала қўлнинг кучли ифодаланган парези барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан, вестибуляр-мияча бузилишлари, барча бармоқлар йўқлигидан бошлаб қўл чўлтоқликлари билан биргаликдаги иккала оёқ ампутацион чўлтоқликлари, нафас етишмовчилигининг III даражаси, қон айланиш етишмовчилигининг III даражаси, кучли ифодаланган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрувчи кўзнинг амалий ёки абсолют кўрмаслиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,03-0, кўриш майдони 0-10 градусга тенг);

100

2.

Бош суяги (бош мия) жароҳатининг турғун, лекин унча оғир бўлмаган асоратлари — қўл ва оёқлар кучи ва ҳаракат ҳажмининг бузилиши, координация бузилиши, гиперкинезлар, ифодаланган тонус бузилиши, эпилептик хуружлар, хотира, интеллектнинг ифодаланган пасайиши, кўнгилчанлик;

70 дан 90 гача

3.

Бош мия чайқалиши (контузияси)дан кейинги қолдиқ асоратлар — бош мия нервларининг органик зарарланиши, даволанишдан кейинги турғун резидуал ҳолатдаги посткоммоцион невроз, гормонал дисфункция, моддалар алмашинувининг бузилиши, сийрак пароксизмал синдромлар, вестибуляр кризлар, сийрак эпилептик хуружлар, сезги аъзолари фаолиятининг бузилишлари — ҳид, таъм билиш

40 дан 60 гача

4.

Мия чайқалишидан кейинги қолдиқ асоратлар (мия қутиси суяклари бутунлигининг бузилмаганлиги билан), енгил объектив белгилар билан кечувчи: бурун-лаб бурмасининг силлиқланиши, кўз ёриқларининг ҳар хиллиги ва бошқалар

15 дан 25 гача

5.

Қўл-оёқлар функциясининг бузилиши билан кечувчи орқа мия ёки унинг пардалари жароҳати асоратлари. Тос аъзолари фаолиятининг бузилиши:

енгил даражада

20

ўртача даражада

40

оғир даражада

60 дан 100 гача

6.

Ҳаракат фаолиятининг бузилиши, тери сезувчанлигининг ўзгариши, мушаклар атрофияси билан кечувчи периферик нервлар жароҳати асоратлари:

?нгил даражада

10 дан 20 гача

ўртача даражада

40

оғир даражада

60

II. Кўриш аъзолари

7.

Кўриш ўткирлиги пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади:

8.

Аккомодация фалажлиги:

битта кўзда

15

иккала кўзда

35

9.

Бир номли гемианопсия (ўнг ва чап ёки юқори ва пастки)

35

10.

Кўрув майдонининг концентрик торайиши:

битта кўзда

кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши

10

кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши

20

кўриш майдонининг тўлиқ ёки 5 градусгача торайиши

40

иккала кўзда

кўриш майдонининг 60 градусгача торайиши

20

кўриш майдонининг 30 градусгача торайиши

45

кўриш майдонининг тўлиқ ёки 10 градусгача торайиши

100

11.

Птоз (қовоқ тушиши) ва бошқа фалажликлар:

Битта кўзда

ўртача даражада (қорачиқнинг ярмигача бекилиши)

10

оғир даражада (қорачиқнинг тўлиқ бекилиши)

20

Иккала кўзда

ўртача даражада

25

оғир даражада

50

12.

Кўз ёриғининг юмилишига тўсқинлик қилувчи қовоқлар дефекти:

Битта кўзда

ўртача даражада

10

оғир даражада

20

Иккала кўзда

ўртача даражада

30

оғир даражада

60

13.

Кўз ҳаракатига тўсқинлик қилувчи қовоқларнинг тўлиқсиз битиши:

битта кўзда

15

иккала кўзда

35

14.

Пульсация қилаётган экзофтальм:

енгил даражада

50

ўртача даражада

70

оғир даражада

100

15.

Жароҳатдан сўнгги сурункали конъюктивит:

иккала кўзда

10

III. Эшитиш аъзолари

16.

Эшитиш пасайганда меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси қуйидаги жадвал асосида аниқланади:

17.

Ўрта қулоқнинг мезотимпанит типида сурункали йирингли яллиғланиши

15

18.

Шу турдаги эпитимпанит ёки грануляцияли, холестеатомли асоратланган эпитимпанит

25

19.

Вестибуляр фаолиятнинг объектив бузилиши:

енгил даражада

10

ўртача даражада

40

оғир даражада

70

20.

Битта қулоқ супрасининг йўқлиги

10

Иккала қулоқ супрасининг йўқлиги

20

IV. Юқори нафас йўллари, нафас аъзолари

21.

Буруннинг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши

20

22.

Бурун орқали нафас олишнинг бузилиши (бурун суяклари синиши, суяклар битиши ва бошқалар) :

енгил даражада

10

ўртача даражада

20

оғир даражада

30

23.

Бурун ёндош бўшлиқларининг йирингли касаллиги

25

24.

Афония (овознинг йўқолиши)

25

25.

Хиқилдоқ фаолиятининг бузилишига олиб келувчи жароҳати:

енгил даражада

20

ўртача даражада

40

оғир даражада (трахеотомик трубкадан доимий фойдаланиш)

70

26.

Нутқ аъзолари ва товуш бойламлари жароҳати оқибатида нутқ йўқолиши

40

27.

Нутқ қийинлашуви

15

28.

Кўкрак қафасининг жароҳати оқибатида унинг ҳаракати чекланиши (қовурға синиши, чандиқлар) :

енгил даражада

10

ўртача даражада

15

оғир даражада

30

29.

Кўкрак қафасининг кучли ифодаланган деформацияси.

40

30.

Жароҳатдан кейинги плевритнинг турғун қолдиқ асоратлари, ўпканинг нафас ҳаракати камайиши, ўпканинг соғ қисмига ўтиши оқибатида ўпка юзасининг камайиши, ўпканинг осилиб қолиши ва бошқалар

енгил даражада

15

ўртача даражада

30

оғир даражада

60

31.

Ўпка тўқимаси ва плевранинг сурункали касалликлари, зарарланиш даражасига қараб

25 дан 100 гача

V. Қон айланиш аъзолари

32.

Юрак, унинг пардаларининг ва қон томирлари органик касалликлари — функциясининг бузилиш даражасига қараб

25 дан 100 гача

VI. Овқат ҳазм қилиш аъзолари

33.

Оғиз торайиши, юқори ва пастки жағнинг жароҳати, сўлак фистуласи ҳосил бўлиши оқибатида функционал бузилишлар:

енгил даражада

15

ўртача даражада

30

оғир даражада

50

34.

Тиш тушиши (бахтсиз ҳодиса рўй берган вақтда ёки бевосита жароҳатдан кейин зудлик билан тишларни суғуриб ташлаш зарур бўлганда):

2 тадан 3 та тишгача ёки битта курак тиш

5

4 тадан 8 та тишгача

10

8 та тишдан ортиқ

15 дан 20 гача

35.

Овқат ҳазм қилиш аъзолари жароҳати ва касаллиги оқибатида овқат ўтказишнинг бузилиши ва озғинлик (қизилўнгач торайиши, сурункали перитонитлар, жигар касалликлари, ўт қопи олиб ташланганлиги ва ҳ.к.)

25 дан 100 гача

36.

Бахтсиз ҳодиса оқибатидаги лапаротомиядан кейинги ҳолат (ички аъзолар жароҳатланмаганда)

15

37.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган чурра сиқилиши асоратлари

25 дан 50 гача

VII. Қон яратиш аъзолари

38.

Талоқ олиб ташланиши

40

VIII. Сийдик-таносил тизими

39.

Буйракларнинг сурункали касаллиги — буйраклар фунциясининг бузилишига қараб

25 дан 100 гача

40.

Буйрак жоми ва сийдик йўллари сурункали касалликлари

15 дан 40 гача

41.

Битта буйрак олиб ташланганлиги

50

42.

Буйракнинг патологик ҳаракатчанлиги

15

43.

Сийдик-таносил аъзолари соҳасидаги жароҳат оқибатида сийдик ажралишининг бузилиши:

енгил даражада

15

ўртача даражада

30

оғир даражада

50

44.

Сийдик оқмалари

50

IX. Тери қопламаси ва мушаклар

45.

Юзни хунук қилувчи чандиқлар

10

46.

Куйиш асоратлари ва ҳар хил жароҳатлар оқибатида кенг тарқалган чандиқлар пайдо бўлиши, мушаклар йиртилиши ва мушаклар четларининг тортилиб кетиши ва бошқалар

10дан 50гача

X. Таянч ва ҳаракатлар тизими

Умуртқа поғонаси

47.

Умуртқа поғонасининг жароҳати оқибатида ҳаракатнинг чекланиши

енгил даражада

20

ўртача даражада

40

оғир даражада

60

Тос

48.

Тос суяклари жароҳати (тос суяклари синиши, қов, думғаза-ёнбош бирлашмаси ёрилиши ва б.) оқибатида функциясининг бузилиши:

енгил даражада

15

ўртача даражада

30

оғир даражада

60

Қўл

Меҳнат лаёқатининг йўқотилиш фоизи

ўнг қўл

чап* қўл

Бош бармоқ

49.

Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти

10

5

50.

Тирноқ фалангаси йўқлиги

15

10

51.

Тирноқ фалангаси ва асосий фаланганинг ярми йўқлиги

20

15

52.

Иккала фаланганинг йўқлиги

25

20

53.

Иккала фаланга ва кафт суягининг йўқлиги

30

25

54.

Кафт-бармоқ ёки кафт усти-кафт бўғими ҳаракатсизлиги

15

10

55.

Фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги

10

5

56.

Қайсидир иккита бўғимнинг ҳаракатсизлиги

20

15

57.

Учта бўғимнинг ҳаракатсизлиги

30

25

58.

Бош бармоқда ҳаракат чекланганлиги

10

5

59.

Бош бармоқ контрактураси:

ўртача даражада

20

15

оғир даражада

30

25

Кўрсаткич бармоқ

60.

Тирноқ фалангаси юмшоқ тўқималар дефекти

5

5

61.

Тирноқ фалангаси йўқлиги

10

5

62.

Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги

15

10

63.

Барча учта фаланганинг йўқлиги

20

15

64.

Барча учта фаланга ва кафт суягининг йўқлиги

25

20

65.

Кафт-бармоқ бўғими ҳаракатсизлиги

15

10

66.

Биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги

10

5

67.

Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги

10

5

68.

Кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги

20

15

69.

Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги

15

10

70.

Барча бўғимлар ҳаракатсизлиги

25

20

71.

Кўрсаткич бармоқда ҳаракат чекланганлиги

10

5

72.

Кўрсаткич бармоқ контрактураси:

ўртача даражада

15

10

оғир даражада

25

20

Ўрта, тўртинчи ёки бешинчи бармоқ

73.

Тирноқ фалангасининг йўқлиги

5

5

74.

Тирноқ ва ўрта фаланганинг йўқлиги

10

5

75.

Ушбу бармоқлардан биттасининг йўқлиги

10

10

76.

Ушбу бармоқлардан биттасининг кафт суяги билан биргаликда йўқлиги

15

10

77.

Кафт-бармоқ ёки биринчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги

10

5

78.

Иккинчи фалангалараро бўғим ҳаракатсизлиги

5

5

79.

Кафт-бармоқ ва иккинчи фалангалараро ёки биринчи ва иккинчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги

10

5

80.

Барча бўғимлар ёки кафт-бармоқ ва биринчи фалангалараро бўғимлар ҳаракатсизлиги

15

10

81.

Ушбу бармоқлардан биттасида ҳаракат чекланганлиги

5

5

82.

Ушбу бармоқлардан биттасининг контрактураси:

ўртача даражада

10

5

оғир даражада

15

10

Изоҳ:

1.Битта бармоқда қайсидир фаланганинг қисман йўқлиги ушбу фаланганинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.

2.Бармоқнинг қайсидир бўғимида ҳаракат чекланганлиги бармоқнинг тўлиқ ҳаракат чекланганлигига тенглаштирилади.

3.* Ягона чап қўлнинг жароҳатланиши ўнг қўлнинг жароҳатланишига тенглаштирилади.

Битта қўлдаги бир нечта бармоқлар

83.

Битта қўлда иккита бармоқ йўқлиги:

а) бош ва кўрсаткич бармоқ

50

40

б) бош бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан

40

35

в) кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан

35

25

г) ўрта бармоқни тўртинчи бармоқ, ёки бешинчи бармоқ билан, ёки тўртинчи бармоқни бешинчи бармоқ билан

20

15

Изоҳ: икки ва ундан ортиқ бармоқларда тирноқ ва ўрта фалангаларнинг йўқлиги шу бармоқларнинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади

84.

Битта қўлда учта бармоқ йўқлиги:

а) бош ва кўрсаткич бармоқни ўрта бармоқ билан, ёки тўртинчи, ёки бешинчи бармоқ билан

60

50

б) бош ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки бош бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан

50

40

в) кўрсаткич ва ўрта бармоқни тўртинчи ёки бешинчи бармоқ билан, ёки кўрсаткич бармоқни тўртинчи ва бешинчи бармоқлар билан

45

35

г) ўрта бармоқ, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар

30

25

85.

Битта қўлда тўртта бармоқнинг йўқлиги:

а) бош ва кўрсаткич бармоқни бошқа иккита бармоқлар билан

65

55

б) бош, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар

60

50

в) кўрсаткич, ўрта, тўртинчи ва бешинчи бармоқлар

55

45

86.

Битта қўлда барча бармоқлар йўқлиги

75

60

87.

Битта қўлда барча бармоқлар ҳаракатсизлиги

65

55

88.

Битта қўлда барча бармоқларда ҳаракат чекланганлиги

35

20

89.

Битта қўлда барча бармоқлар контрактураси:

ўртача даражада

50

40

оғир даражада

60

50

Кафт

90.

Кафт йўқлиги

75

60

91.

Билак-кафт бўғими ҳаракатсизлиги

40

30

92.

Билак-кафт бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

15

10

ўртача даражада

20

15

оғир даражада

25

20

93.

Кафт суякларининг синиши оқибатида панжа ва бармоқлар функциясининг бузилиши:

енгил даражада

10

5

ўртача даражада

20

15

оғир даражада

30

25

Билак

94.

Билак йўқлиги

80

70

95.

Тирсак бўғимининг ўткир бурчак остида букилган ёки ўтмас бурчак остида ёзилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги

50

40

96.

Тирсак бўғимининг тўғри бурчак остида букилган ҳолдаги ҳаракатсизлиги

40

30

97.

Тирсак ва билак-кафт бўғимлари ҳаракатсизлиги

55

45

98.

Тирсак бўғими ўйноқилиги

60

50

99.

Тирсак бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

15

10

ўртача даражада

20

15

100.

Тирсак ва билак-кафт бўғимларида ҳаракат чекланганлиги

30

25

101.

Билакнинг пронацион ёки супинацион ҳаракатининг чекланганлиги:

ўртача даражада

15

10

оғир даражада

25

20

102.

Билак ва тирсак суякларининг сохта бўғими

50

40

103.

Билак суякларидан биттасининг сохта бўғими

40

30

Елка

104.

Елка йўқлиги

80

70

105.

Елка бўғими ҳаракатсизлиги

60

50

106.

Елка бўғими ўйноқилиги

65

50

107.

Елка суягининг сохта бўғими

65

50

108.

Елка бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

15

10

ўртача даражада

25

20

оғир даражада

40

30

109.

Ўмров ёки курак суягининг синиши оқибатида функциянинг бузилиши:

енгил даражада

10

5

ўртача даражада

20

15

110.

Елка суягининг одатланган чиқиши

25

20

Изоҳ: елка суяги бошчасининг одатланган чиқишида, меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси бахтсиз ҳодиса суғурталанган ходим билан тузилган суғурта вақти тугамаган даврда кузатилганда аниқланади. Одатланган чиқиш қайталанишида меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси аниқланмайди.

111.

Иккала қўл ёки панжа йўқлиги

100

Оёқ

Бармоқлар

112.

Бош бармоқ тирноқ фалангасининг йўқлиги

10

113.

Бош бармоқ синишидан кейин функциясининг турғун бузилиши:

енгил даражада

5

ўртача даражада

10

оғир даражада

15

114.

Бош бармоқ йўқлиги

15

115.

Бошқа бармоқлардан биттасининг йўқлиги

5

Изоҳ: Битта ёки иккита бармоқда тирноқ фалангасининг йўқлиги (бош бармоқдан ташқари), шунингдек кўрсатилган бармоқлар функциясининг бузилиши ушбу бармоқлардан бирининг йўқлигига тенглаштирилади.

116.

Битта оёқда барча бармоқлар йўқлиги

25

117.

Битта оёқда барча бармоқлар билан кафт суяклари дистал бошчасининг йўқлиги

50

Оёқ панжаси

118.

Оёқ панжасининг ҳар хил қисмидан йўқлиги — болдир-ошиқ бўғимидан кафт-кафтолди бўғимигача

60

119.

Оёқ панжасининг кафт-кафтолди бўғими соҳасидан йўқлиги

40

120.

Болдир-ошиқ бўғимининг функционал қулай ҳолатдаги (тўғри бурчак остида) ҳаракатсизлиги

30

121.

Болдир-ошиқ бўғимининг бошқа ҳолатдаги ҳаракатсизлиги

45

122.

Болдир-ошиқ бўғимининг ўйноқилиги

45

123.

Болдир-ошиқ бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

10

ўртача даражада

15

оғир даражада

20

124.

Кафтолди суяклари ҳамда товон суяги синиши асоратлари:

енгил даражада

10

ўртача даражада

20

оғир даражада

40

125.

Кафт суяклари синиши оқибатида, статиканинг бузилиши ёки доимий оғриқли синдром билан

5 дан 15 гача

Болдир

126.

Болдир йўқлиги

70

127.

Тизза бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги

45

128.

Тизза бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги

50

129.

Тизза бўғими ўйноқилиги

60

130.

Тизза бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

10

ўртача даражада

20

оғир даражада

40

131.

Болдир суяклари синиши оқибатида оёқ функциясининг турғун бузилиши

енгил даражада

10

ўртача даражада

20

оғир даражада

40

132.

Болдирнинг сурункали йирингли жараёни оқибатида битмаётган оқма ёки яралар борлиги:

енгил даражада

10

ўртача даражада

20

оғир даражада

40

133.

Болдир суякларининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)

60

134.

Катта болдир суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)

50

Сон суяги

135.

Сон юқори учлигидан йўқлиги

90

136.

Сон ўрта ёки пастки учлигидан йўқлиги

80

137.

Чаноқ — сон бўғимининг ёзилган ҳолатдаги (180 градус бурчак остида) ҳаракатсизлиги

50

138.

Чаноқ-сон бўғимининг букилган ҳолатдаги ҳаракатсизлиги

60

139.

Чаноқ — сон бўғимида ҳаракат чекланганлиги:

енгил даражада

30

ўртача даражада

40

140.

Сон суяги синиши оқибатида оёқ функциясининг бузилиши

енгил даражада

20

ўртача даражада

30

оғир даражада

40

141.

Сон суягининг битмаётган синиғи (сохта бўғими)

70

142.

Оёқ жароҳатидан кейинги тромбофлебит, лимфа айланишининг бузилиши ва бошқалар

енгил даражада

10

ўртача даражада

30

оғир даражада

50

Изоҳ: оёқ-қўлларнинг тўлиқ фалажлиги уларнинг йўқлигига тенглаштирилади. Шунингдек, оёқ-қўллардаги бўғимларда кўплаб жароҳатлар (анкилозлар, кескин ифодаланган контрактуралар), сурункали яралар оқибатида жароҳатланган оёқ-қўлни ишлата олмаслик, ампутациядан кейин суякнинг тўлиқ ёпилмаганлиги унинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.

”.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 5-банди.