Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.11.2015
 LexUZ шарҳи
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу Қонун ҳамда акциядорлик жамиятлари фаолиятини тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
1. Судлар акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар иштирокидаги ишларни кўришда шуни инобатга олишлари лозимки, бундай жамиятларнинг тузилиши, фаолияти ва тугатилиши, шунингдек акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
2. Акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда жамият деб юритилади) иштирокидаги ишларни кўришда судлар Қонун Ўзбекистон Республикасида тузилган ёки тузиладиган барча жамиятларга нисбатан татбиқ этилишини назарда тутишлари лозим.
3. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, арз қилинган талабнинг умумий юрисдикция суди ёки хўжалик суди судловига тааллуқлилиги масаласи ушбу судларнинг Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) ва Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади)да белгиланган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
3.1. ХПКнинг 23-моддасига мувофиқ, акциядорлар ўртасида, акциядор билан жамият ўртасида жамият фаолиятидан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар, меҳнатга оид низолардан ташқари, хўжалик судларига тааллуқлидир.
Хусусан, судларга жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг, ишончли бошқарувчининг Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда муддатли меҳнат шартномасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек Қонун 79-моддасининг саккизинчи қисмига асосан тузилган шартномалар бўйича юзага келадиган низолар умумий юрисдикция судлари судловига тааллуқли эканлиги тушунтирилсин.
4. Қонуннинг 3-моддасига кўра устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган тижорат ташкилоти акциядорлик жамияти деб эътироф этилади.
5. ФК 58-моддасининг тўртинчи қисми ва Қонун 11-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг муассислари бўлиши мумкин. Жамиятни тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда иштирок этмаган шахслар унинг муассиси деб аталиши мумкин эмас.
Судлар жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарорда Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган масалалар акс эттирилган бўлишига эътибор қаратишлари лозим. Бунда жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамиятнинг акциялари ҳақини тўлаш учун киритилаётган қимматли қоғозларнинг, ўзга мулкий ҳуқуқларнинг ёки пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган бошқа ҳуқуқларнинг пулда ифодаланган баҳосини тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
6. Судлар шуни эътиборда тутишлари лозимки, Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ жамиятнинг таъсис ҳужжати унинг устави ҳисобланади.
Судларга тушунтирилсинки, жамият уставида Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Агар жамият уставида бартараф этиладиган бузилишлар мавжуд бўлса, бу ҳолат акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ва уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади. Бартараф этилмайдиган бузилишлар мавжуд бўлганда эса бу ҳолат ФК 53-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисига асосан жамиятнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш учун асос бўлади.
8. ФКнинг 67 ва 68-моддаларига, Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, жамият акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.
Жамиятни шўъба жамият мажбуриятлари (қарзлари) бўйича жавобгарлиги билан боғлиқ низоларни кўришда, судлар ФКнинг 48 ва 67-моддалари, шунингдек Қонуннинг 8-моддаси талабларини эътиборга олишлари лозим. Мазкур нормаларга кўра шўъба жамият учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлган асосий жамият, бу кўрсатмалар ижроси юзасидан шўъба жамият тузган битимлар бўйича у билан биргаликда солидар жавобгар бўлади.
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 17-моддасида жамият устав фондининг энг кам миқдори белгиланган. Ушбу моддага кўра жамият устав фондининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан кам бўлмаслиги керак.
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати бўйича умумий миқдори жамият устав фондининг (устав капиталининг) Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
14. Қонуннинг 20-моддасига кўра кредиторлар жамиятнинг устав фонди камайтирилганлиги тўғрисида ўзларига хабар юборилган кундан бошлаб кечи билан ўттиз кун ичида жамиятдан мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришни ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талабни акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан ўттиз кун ичида жамиятга тақдим қилишлари керак. Ушбу талаб ёзма шаклда берилиши ва унда акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ҳамда у қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган бўлиши керак. Бунда қайд этилган ўттиз кунлик муддат низони судгача ҳал этиш муддати ҳисобланишини назарда тутиш лозим. Судлар бундай даъволарни кўриш жараёнида акциядор томонидан талабнома жамиятга қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юборилганлигини текширишлари лозим. Агар талабнома ушбу муддат ичида юборилган бўлмаса, даъво бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 8-бандига асосан тугатилиши лозим.
16.1. Қонун 41-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ўттиз кунлик муддат тугаганидан сўнг жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан акцияларни ўн кун ичида сотиб олиши шарт.
Агарда, суд муҳокамаси давомида мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган муддатлар ўтмаган бўлса, акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги даъво талаби жамият томонидан мажбуриятни бажариш муддати келмаганлиги сабабли рад этилади. Даъво аризани қаноатлантиришни қайд этилган асосга кўра рад этилиши мажбуриятни бажариш муддати юзага келгандан сўнг қайтадан судга мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
16.4. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони Қонун 41-моддасининг бешинчи қисмида белгиланган чекловларни инобатга олган ҳолда қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда жамият томонидан акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
16.5. Қонуннинг 40-моддасига асосан жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади, бу қиймат жамиятнинг акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган ҳаракати натижасида қийматнинг ўзгариши ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
Жамият томонидан Қонуннинг 40-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда қайтариб сотиб олинган акциялар жамият тасарруфига ўтиб, улар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаш чоғида ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди ва бундай акциялар қайтариб сотиб олинган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши лозим, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур акцияларни бекор қилиш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлади.
18. Қонун 38-моддаси иккинчи қисмига кўра Қонуннинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар жамият жойлаштирилган акцияларни олишга ҳақли эмас.
23. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун акциядорни у томонидан жамият олдидаги мажбуриятлар бузилганлиги, унинг акциядорлар йиғилишига келмаслиги ёки унда қатнашишни рад этганлиги, акциядорлик жамияти билан узоқ вақт алоқада бўлмаганлиги каби асослар бўйича акциядорлар реестридан чиқариш имкониятини назарда тутмайди.
Судлар ишларни кўришда, дивидендларнинг миқдори Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмаслигига эътибор беришлари лозим.
25. Акция эгаси ёки эгасининг қонуний вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил мобайнида талаб қилинмаган ва Қонун 51-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ умумий йиғилиши қарорига асосан жамият ихтиёрида қолдирилган дивидентни ундириш бўйича даъво тақдим этилган тақдирда, судлар даъвони қаноатлантиришни рад этишлари лозим, бундан ФКнинг 159-моддасига асосан ўтказиб юборилган муддат тикланган ҳоллар мустасно.
27. Қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда акциядорлик жамияти мазкур ҳолатлар тугагунга қадар дивидендлар тўлаш бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
29. Қонун 82-моддасининг биринчи қисмига кўра миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.
31. Қонун 82-моддасининг ўн учинчи қисмига кўра миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Судларнинг эътибори Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларнинг, шунингдек давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигига қаратилсин.
Бу ўринда шуни инобатга олиш лозимки, акциядорлар умумий йиғилиши қарорини қабул қилиш тартиби Қонуннинг 60-моддаси ва жамият устави билан белгиланади. Агар устав Қонунга мос бўлмаса, унинг Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган низоларни ҳал этишда суд, ишнинг барча ҳолатларини инобатга олиб, агар даъвогар-акциядорнинг овози овоз бериш натижаларига таъсир этмаса, йўл қўйилган камчиликлар жиддий бўлмаса ва қарор акциядорга зарар етишига олиб келмаган бўлса, шикоят қилинган қарорни кучида қолдиришга ҳақли.
Бунда акциядорлар умумий йиғилиши, Қонун билан унинг ваколатига берилмаган ёхуд йиғилиш кун тартибига киритилмаган масалаларни кўриб чиқишга ва қарор қабул қилишга ёки кун тартибини ўзгартиришга ҳақли эмаслиги инобатга олиниши лозим.
Судлар Қонун 60-моддасининг саккизинчи қисми ва 78-моддасининг бешинчи қисмида акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши томонидан давлат вакилининг иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вето қўйилган қарорлар ижро этилмаслиги белгиланганлигига эътибор қаратишлари лозим.
38. Йирик битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни кўриб чиқишда ФКнинг 116 ва 126-моддаларига риоя этиш лозим бўлиб, Қонун 84-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра, баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим, бунда кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзоларнинг овози инобатга олинмайди.
Бунда битимни Қонуннинг 85-моддасида қайд этилган шахслар томонидан тузилган деб топиш учун тегишли шахснинг манфаатдорлиги ушбу битим тузилаётган вақтда мавжуд бўлганлигини аниқлаш ҳамда Қонун 91-моддасидаги битимлар тузишдаги истисноларни инобатга олиш лозим.
41. Судларга тушунтирилсинки, Қонун 88-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига биноан, аффилланган шахс билан тузиладиган битим бўйича қарор жамият кузатув кенгаши томонидан аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлган ҳолатларда эса, битим бўйича қарор Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
44. Жамиятни қайта ташкил этиш билан боғлиқ низоларни кўришда судлар шунга эътибор беришлари керакки, ФКнинг 49-моддаси ва Қонуннинг 92-моддасига кўра, жамиятни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан амалга оширилади.
46. Судлар процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ (ХПКнинг 56-моддаси ва ФПКнинг 57-моддаси) мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида тарафларга низони ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган қуйидаги далилларни судга тақдим этишни таклиф этишлари ёки уларни ўз ташаббуслари билан талаб қилиб олишлари лозим, хусусан:
47. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 59-моддасида эмитент ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинган, эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун даъво муддати эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини жойлаштириш муддати тугаган пайтдан эътиборан бир йилни ташкил этади.