Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.12.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/389/0587-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 56-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2021 й., 09/21/56/0091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова изоҳининг «а» кичик бандидаги «Давархитектқурилиш» қўмитаси» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон)