Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 17-моддасини бажариш юзасидан ҳамда соғлом оилани шакллантириш, ирсиятга боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Никоҳланувчи шахслар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ҳажмларда психик, наркологик, таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС юзасидан тиббий кўрикдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги натижалари тўғрисида тиббиёт муассасасининг хулосаси маълумотномада акс эттирилади. Маълумотнома тиббиёт муассасасининг муҳри ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланади (мазкур Низомга 3-илова) ҳамда алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади, дафтар белгиланган муддат мобайнида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг архивида сақланади. Маълумотноманинг амал қилиш муддати — уч ой.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тиббий кўрикдан ўтгандан кейин никоҳ тузилишига Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида назарда тутилган тўсиқ мавжуд бўлмаган тақдирда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳни қайд этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Агар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида уларнинг биттасида ёки ҳар иккаласида мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган касаллик аниқланган тақдирда, никоҳни қайд этиш томонларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлиги тасдиқлангандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.