Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш шартларини белгилайди.
2. Селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усуллари мазкур Низомнинг иловасида назарда тутилган наслдор ҳайвонларга нисбатан қўлланилади.
4. «Наслчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига асосан, наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларидан, агар улар: