Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.06.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 июндаги 2022-20-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3373, 28.06.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 68-моддасига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органларида солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини электрон тарзда шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
б) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 2-иловада назарда тутилган тегишли органлар ва ташкилотлар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги (тугатилиши) тўғрисидаги;
6. Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш ва солиқ тўловчиларни объектлар бўйича ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80 ва 81-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
Бунда, жисмоний шахснинг паспорт маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади. Ўз навбатида, ушбу масъул ходим томонидан солиқ тўловчи тўғрисидаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан жисмоний шахсга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Солиқ тўловчи — жисмоний шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгарганда, жисмоний шахс томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг рўйхат маълумотларидаги ўзгаришлар варақаси тўлдирилади.
8. Жисмоний шахснинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари тўғрисидаги маълумотлари асосида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — жисмоний шахснинг солиқларини ҳисобга қўйиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг таҳлил ва прогнозлаш бўлими (тузилмаси) масъул ходимига тақдим этилади ва мазкур маълумотлар Жисмоний шахсларнинг солиқ мажбуриятларини ҳисобга олиш дастурий мажмуасига киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
9. Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида рўйхатдан ўтказилмайдиган солиқ тўловчи — юридик шахсларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш учун солиқ тўловчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақаси тўлдирилади ҳамда ушбу давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими (тузилмаси) масъул ходими томонидан қабул қилиб олинади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларнинг ягона реестрида ишловдан ўтказилгач, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ тўловчи — юридик шахсга ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади, солиқ тўловчи — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига эса ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида рўйхатга олинганлиги ва унга идентификация рақами берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Солиқ тўловчи — юридик шахсни рўйхатга олиш варақасидаги маълумотлар ўзгарганда, солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан бундай ўзгаришлар юзага келган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахснинг рўйхат маълумотларидаги ўзгаришлар варақаси тўлдирилади.
Солиқ тўловчи — юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар юзага келганда солиқ тўловчи — юридик шахснинг мансабдор шахси томонидан ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда Солиқ тўловчи — юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар варақаси тўлдирилади.
10. Солиқ тўловчиларни Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 83-моддасига кўра, қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
8-ИЛОВА
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 28 августдаги 2017-46-сонли қарори (рўйхат рақами 2600-1, 12.09.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1018-модда)
Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
9-ИЛОВА