Суд амалиётида жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллаш билан боғлиқ масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан ҳамда судлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни бартараф этиш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 203 ва 211-моддалари мазмунига кўра, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлашга хизмат қилиши мумкин бўлган ҳамда физикавий аломатлар ёки белгиларга эга ҳар қандай нарса ашёвий далил деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
(2-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Шуни назарда тутиш лозимки, ашёвий далилларни олиш усуллари қонунда қатъий белгиланган. ЖПК 205-моддасига кўра, ашёвий далиллар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан (ҳодиса содир бўлган ёки бошқа жойларни, биноларни кўздан кечириш, таниб олиш учун кўрсатиш, гувоҳлантириш, мурдани эксгумация қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, кўрсатувни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, олиб қўйиш, тинтув ёки эксперимент ўтказиш пайтида) олиниши ёинки суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга ЖПК 198 — 202-моддаларида назарда тутилган тартибда ҳимоячи ёхуд бошқа шахслар (фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар мансабдор шахслари) томонидан тақдим этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарори таҳририда)
нарсанинг ишга дахлдорлиги тўғрисида хулосага келиш ва уни индивидуаллаштириш учун зарур белгиларни аниқлаш мақсадида уни ЖПК 135 — 137, 139 ва 140-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан дарҳол кўздан кечирилганидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув ёки дастлабки тергов органлари томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳамда иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли бўлган, бироқ ашёвий далил деб топилмаган нарсалар суд томонидан ЖПК 207-моддасига мувофиқ ашёвий далил деб эътироф этилиши ва жиноят ишига қўшиб қўйилиши керак.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
5. Ашёвий далилларнинг жиноят ишини тўғри ҳал этиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор, суд ашёвий далилларнинг йўқотилиши, шикастланиши, бузилиши, бир-бирига қўшилиб ёки аралашиб кетишининг олдини олиш юзасидан ЖПК 208, 209-моддаларида назарда тутилган чораларни кўришга мажбурдирлар.
Бунда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 йил 15 июлда 200-сон билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 29 декабрда 2174-сон билан рўйхатга олинган «Суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага ҳам қатъий риоя этилиши лозим.
6. Ашёвий далиллар ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажрим ёки қарор устидан шикоят бериш муддати ўтгунга қадар сақланади. Шу билан бирга, ЖПК 210-моддаси биринчи қисми талабига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд зарур процессуал ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг айрим ашёвий далилларни, жумладан, тез бузилувчи нарсалар, кундалик рўзғорда зарур бўладиган нарсалар, уй ҳайвонлари, паррандалар ва боқиш лозим бўлган бошқа ҳайвонларни тегишлилиги бўйича дарҳол қайтариб бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт (мазкур модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ашёвий далилларни баҳолашда судлар ЖПК 95-моддасида назарда тутилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя этишлари лозим.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
9. Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ жиноят ишини юритиш тамом бўлганда (ишни тугатиш ёки иш бўйича ҳукм чиқаришда) суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд ашёвий далил сифатида ишга қўшиб қўйилган нарсалар ва ҳужжатларнинг тақдирини белгилаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги 13-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.