Номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишлар бўйича суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Номусга тегиш деганда (ЖК 118-моддаси), жабрланувчи билан унинг эркига қарши ёки эркидан ташқари зўрлик ишлатиб, қўрқитиб (бундан буён матнда — таҳдид этиб) ёхуд жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, табиий усулда жинсий алоқа қилиш тушунилиши лозим.
Агар ўша ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатлари жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган бўлса, қилмиш ЖК 119-моддаси билан квалификация қилиниши керак.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилиши тегишлича ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси диспозицияси билан қамраб олинади ва ЖК 105, 109-моддалари, 1261-моддаси биринчи — тўртинчи қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. Агар номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчига оғир шикаст етказилса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси ва ЖК 104-моддасининг тегишли қисми, 1261-моддаси олтинчи қисми мажмуи билан квалификация қилинади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Таҳдид этиш, жумладан ўлдириш билан таҳдид этиш номусга тегиш, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш пайтида жабрланувчининг қаршилигини енгиш усулларидан бири эканлиги сабабли, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 112-моддаси билан қўшимча квалификация қилинмайди.
Айни пайтда, агар ўлдириш, зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкни ёқиб юбориш, портлатиш ёки бошқа атрофдагилар учун хавфли усулда нобуд қилиш билан таҳдид этиш номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти содир этилгандан кейин, масалан, жабрланувчини қўрқитиш ва воқеа ошкора бўлишининг олдини олиш мақсадида билдирилган бўлиб, бундай таҳдид амалга оширилишидан хавфсирашга доир етарли асослар мавжуд бўлса, қилмиш Жиноят кодексининг қайд этилган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари ва ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасининг тегишли қисми мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Жабрланувчини ожиз аҳволга солиш учун айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп, кучли таъсир этувчи, заҳарли ёки одамнинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддалар қўлланилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда, уларнинг хусусияти ва инсон организмига таъсири даражаси экспертиза тайинлаш, мутахассисларни сўроқ қилиш йўли билан аниқланиши лозим. Агар экспертиза натижаларига кўра, айбдор томонидан тайёрланиши, қайта ишланиши, олиниши, сақланиши, ташилиши, жўнатилиши ёки ўтказилиши учун жиноий жавобгарлик белгиланган воситалар ёки моддалардан фойдаланилганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг қайд этилган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари ва ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасининг тегишли қисми мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
7. Судлар ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят таркибларини ЖК 128-моддасида назарда тутилган жиноят таркибидан фарқлашлари, бунда ЖК 128-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш зўрлик ёки таҳдид қўлламаган ҳолда амалга оширилаётган ҳаракатлар хусусияти ва моҳиятини англаган жабрланувчининг розилиги билан содир этилган ҳолдагина келиб чиқишини эътиборга олишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган (кичик ёшдаги болалар) ожиз аҳволдаги шахс ҳисобланганлиги сабабли улар билан табиий ёки ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилиш ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми, 119-моддаси тўртинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Судлар ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят таркибларини ЖК 121-моддасида назарда тутилган жиноят таркибидан фарқлашлари лозим.
ЖКнинг 121-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур қилганда келиб чиқади. Бунда, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришдаги руҳий зўрлик ишлатишдан фарқли равишда, жабрланувчи шахсни мажбур этишда шахснинг бош тортгани таҳдиднинг дарҳол амалга оширилишини тахмин қилмаслигини, айни вақтда амалда етказилган ёки қўрқитишда ифодаланадиган зарар жабрланувчи шахсига тегишли бўлмай, балки унинг мулкий ва бошқа шахсий ҳуқуқларига тааллуқли бўлишини ҳамда ўз хусусиятига кўра, бу зарар жабрланувчи моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахс томонидангина етказилган бўлиши кераклигини эътибор қаратиш лозим.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан киритилган)
Зўрлик, таҳдид қўлламаган ёки жабрланувчининг ожиз аҳволидан фойдаланмаган ҳолда шилқимлик, алдаш йўли билан ёки шунга ўхшаш бошқа усул билан жабрланувчини жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришга кўндирган шахснинг ҳаракатлари ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас.
9. Судлар номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга суиқасдни шахснинг жиноятни содир этишдан ихтиёрий қайтишидан (ЖК 26-моддаси) фарқлашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Агар шахс номусга тегиш вақтида бирин-кетин бир неча марта (масалан, кун давомида) жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган бўлса ва иш ҳолатлари айбдорда муайян бир шахсга нисбатан мазкур айнан ўхшаш ҳаракатларни содир этишга нисбатан ягона қасд мавжудлигидан далолат берса, қилмиш ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилиниши лозим бўлган битта давомли жиноят сифатида кўрилиши лозим.
Шунга ўхшаш ҳаракатлар муайян бир шахсга нисбатан турли вақтларда (масалан, турли кунларда) ёки бир неча шахсга нисбатан содир этилганда такроран жиноят белгиси мавжуд бўлади (ЖК 32-моддаси).
Мазкур қоидалар ЖК 128-моддаси кўрсатилган жиноятни содир қилган шахсларнинг ҳаракатларини квалификация қилишда ҳам қўлланилади.
Икки ва ундан ортиқ марта номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёж ғайритабиий усулда қондириш содир этилган бўлиб, бунинг учун Жиноят кодексининг 118-моддаси ёки 119-моддасининг турли қисмларида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса, шунингдек бир ҳолда бундай жиноятларга суиқасд ёки уларда иштирокчилик, бошқа ҳолда эса, тугатилган жиноят содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари мазкур жиноятларнинг ҳар бири бўйича мустақил квалификация қилиниши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
11. Агар айбдорнинг қасди билан айнан бир жабрланувчига нисбатан ҳам номусга тегиш, ҳам жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этиш (турли кетма-кетликда) қамраб олинган бўлса, уларни содир этишда вақт жиҳатдан узилиш бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар, қилмиш ЖК 118-моддаси ва 119-моддасида назарда тутилган жиноятлар мажмуи сифатида баҳоланмоғи лозим. Бундай ҳаракатларни илгари шунга ўхшаш жиноятлар содир этган шахс томонидан содир этилган (ЖК 118-моддаси ёки 119-моддаси иккинчи қисмининг «б» банди) деб баҳолаб бўлмайди.
12. ЖК 118-моддаси ёки 119-моддасида назарда тутилган жиноят у нафақат бир неча шахс томонидан битта жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳолларда, балки айбдор шахслар ҳамжиҳатликда бир неча жабрланувчига нисбатан ҳаракат қилиб ва зўрлик ёки таҳдид қўллаб, сўнгра жабрланувчилардан ҳар бири ёки ҳеч бўлмаганда бири билан зўрлаб жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қондирганда ҳам гуруҳ шахслар (олдиндан тил бириктирган гуруҳ шахслар) томонидан содир этилган деб топилиши лозим. Жиноят иштирокчиларидан бири қонунга кўра жиноят субъекти бўлмаган ҳолларда ҳам (ЖК 17, 18-моддалари) иккинчи иштирокчининг ҳаракатлари гуруҳ таркибида содир этилган жиноят сифатида квалификация қилиниши лозим.
ЖК 118-моддаси иккинчи қисми «в» банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми «в» банди билан, нафақат бевосита номусга теккан ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган шахсларнинг ҳаракатлари, балки жабрланувчига нисбатан зўрлик ёки таҳдид қўллаш орқали уларга кўмаклашган шахсларнинг ҳаракатлари ҳам квалификация қилиниши лозим. Бунда қайд этилган жиноят таркиблари объектив томонида назарда тутилган ҳаракатларни шахсан содир этмаган, бироқ зўрлик ёки таҳдид қўллаш орқали бошқа шахсларга жиноят содир этишда кўмаклашган шахсларнинг ҳаракатлари гуруҳ бўлиб номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятининг шерик ижрочиси сифатида ЖК 28-моддасига ҳавола қилинмаган ҳолда квалификация қилиниши лозим.
Жабрланувчи билан бевосита жинсий алоқа қилмаган ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳаракатларини содир этмаган ва бошқа шахслар томонидан бундай ҳаракатлар содир этилганда жабрланувчига нисбатан зўрлик ёки таҳдид қўлламаган, бироқ жиноятни содир этишда айбдорга фақат маслаҳатлари, кўрсатмалари, маълумотлар бериши ва ҳ.к. лар билан кўмаклашган шахснинг ҳаракатлари ёрдамчи сифатида ЖК 28-моддаси бешинчи қисмига ҳавола қилинган ҳолда квалификация қилиниши керак.
13. ЖК 118-моддаси иккинчи қисми «г» банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми «г» бандида назарда тутилган ўлдириш билан таҳдид этиш деганда, нафақат айбдорнинг жабрланувчига, унинг яқин қариндошларига ёки жабрланувчида уларга нисбатан муайян масъулият мавжуд шахсларга нисбатан дарҳол жисмоний зўрлик ишлатиш нияти очиқдан-очиқ билдирилган сўзлари, балки айбдорнинг, масалан, қурол ёки қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган предметлар (пичоқ, устара, болта ва ш.к. лар) намойиши сингари таҳдид солувчи ҳаракатлари ҳам тушунилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. ЖК 118-моддаси иккинчи қисми «д» банди ёки 119-моддаси иккинчи қисми «д» бандида назарда тутилган ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этиш деганда жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари аён (маълум) бўлган шахсга нисбатан содир қилинган ҳаракатларни тушуниш лозим.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ўн саккиз ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси учинчи қисми «а» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «а» банди) ёки ўн тўрт ёшга тўлмаган (ЖК 118-моддаси тўртинчи қисми ёки 119-моддаси тўртинчи қисми) шахсга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик, айбдор жабрланувчининг ёшини билган ёки билмаганлигидан қатъий назар келиб чиқади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 118-моддаси учинчи қисми «б» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «б» банди билан квалификация қилишда судлар Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида баён этилган «яқин қариндошлар» тушунчасига асосланишлари, бунда мазкур тушунчани кенг шарҳлаш мумкин эмаслигини, шунингдек собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилганда келиб чиқишини инобатга олишлари лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Судлар айбдор шахсларнинг ҳаракатларини ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «в» банди ва 119-моддаси 3-қисми «в» банди билан квалификация қилишда, жабрланувчи кимнинг қарамоғида бўлганлигига алоҳида эътибор қаратишлари лозим.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. ЖК 118-моддаси учинчи қисми «е» банди ёки 119-моддаси учинчи қисми «е» бандида назарда тутилган «оғир оқибатлар» деганда, ҳомиладор бўлиш ёки ҳомиланинг тушиши, руҳий ҳолати бузилиши, ОИВ/ОИТС юқиши, жабрланувчи томонидан танланган жиноятдан ҳимояланиш усули оқибатида олинган тан жароҳатлари (масалан, кўп қаватли бинодан, юриб кетаётган автомобилдан, поезддан сакраганда), жиноят натижасида жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши ва ҳ.к.лар тушунилиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 30-сонли қарори таҳририда)
17. Судлар квалификация белгилари мавжуд бўлмаган ҳолда содир этилган номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир (ЖК 118-моддаси биринчи қисми ёки 119-моддаси биринчи қисми) жиноят ишларини қўзғатишнинг ўзига хос процессуал хусусиятларини инобатга олиб, бундай ишларни қўзғатиш тартибига риоя этилишига нисбатан талабчанликни оширишлари лозим. Бунда шуни назарда тутиш керакки, жабрланувчининг ёзма шикояти бўлмаган ҳолларда мазкур тоифага доир ишларни қўзғатиш учун, фақат, жабрланувчининг ЖПК 324-моддасида назарда тутилган тартибда баённомага киритилган оғзаки шикояти асос сифатида олиниши мумкин.
Квалификация белгилари мавжуд ҳолда номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жинояти учун айбланаётган судланувчининг ҳаракатларини ЖК 118-моддасининг биринчи қисми ёки 119-моддасининг биринчи қисмига қайта квалификация қилинган ҳолларда, агар ишда жабрланувчининг ёзма шикояти бўлмаса ёки жабрланувчи суд мажлисида бундай шикоят беришдан бош тортса, суд жиноят ишини ЖПК 84-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан тугатади.
18. Номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга доир ишларни кўришда судлар ЖПК 19-моддасига мувофиқ ҳар бир ҳолда иш бўйича ёпиқ суд мажлиси ўтказилиши зарурлигини муҳокама этишлари ва процесс иштирокчилари ҳисобланмаган ўн олти ёшга тўлмаган шахслар суд мажлиси залида бўлмасликлари юзасидан тегишли чоралар кўришлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.