1. Судларга тушунтирилсинки, фуқаролик процессида вакиллик институти фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44, 116-моддаларида мустаҳкамланган суд орқали ҳимояланиш ва малакали юридик ёрдам олиш каби конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
3. Фуқаролик процессуал кодексининг 50-моддасига мувофиқ юридик шахсларга тегишли ишларни ҳар доим уларнинг раҳбарлари ёки вакиллари юритадилар, фуқаролар эса, ўз ишларини судда шахсан ёки вакил орқали юритишлари мумкин. Бунда фуқаронинг шахсан иштироки уни мазкур иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
6. Ишонч билдирувчига қариндош шахслар доирасини аниқлашда суд ФПК 52-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди ва Оила кодексининг 57, 58-моддаларига амал қилиши лозим бўлиб, уларга кўра қуйидагилар қариндошлар ҳисобланади:
10. Фуқаролик процессуал кодексининг 41-моддасига кўра, процессда бир неча даъвогар ёки жавобгар, шунингдек учинчи шахслар қатнашганда, вакиллик бошқа иштирокчилар топшириғига биноан шерик иштирокчилардан бири томонидан, башарти улардан ҳеч бирининг манфаатлари бир-бирига зид бўлмаса, амалга оширилиши мумкин.
11. Вакилларнинг ишга киришиши масаласи судья томонидан ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳал этилиб, бу ҳақда ФПК 160-моддасига мувофиқ чиқарилган ажримда кўрсатилади. Агар вакилни ишга киритиш тўғрисидаги илтимоснома суд мажлисида билдирилган бўлса, масала ишда қатнашувчи бошқа шахслар фикри эшитилгандан сўнг баённомада қайд этиладиган ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.
13. Шартнома бўйича (ихтиёрий) вакиллар ишга киришиши учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар ФПК 53-моддасига мувофиқ берилган ишончномалар ҳисобланади, адвокатлар, юридик шахс раҳбари, шунингдек, ишонч билдирувчи суд мажлисида берган аризага (оғзаки ёки ёзма) биноан шартнома бўйича вакил сифатида ишда қатнашиши учун ФПК 53-моддаси учинчи қисмига мувофиқ ижозат берилган жисмоний шахснинг қариндошлари ва бошқа вакиллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Судларга тушунтирилсинки, ишга киришиш учун ҳуқуқ берувчи ҳужжатлар шартнома бўйича вакилларга процесс иштирокчисининг фақат умумий ҳуқуқларини (ФПК 34-моддаси) бериб, уларга қуйидагилар киради: иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, раддия бериш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, аризалар бериш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътироз билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш.
Шуни назарда тутиш лозимки, қонуний вакиллар, шартнома бўйича вакиллардан фарқли равишда, ФПК 54-моддасида кўрсатилган барча процессуал ҳаракатларни махсус ваколат олмаган ҳолда мустақил содир этишга ҳақлидирлар.