Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 25 августдаги 266-сон буйруғи билан тасдиқланган Почта алоқасида франкирлаш машинасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг (рўйхат рақами 2008, 2009 йил 19 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 426-модда) 5-бандидаги «TSt 45-005 «Почтанинг номли буюмлари ва штамплари» техник шартлар» деган сўзлар «стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.